Антони Марсьяль МЮга ғалаба келтирганидан кейин нималар деди?

Tolibjon Qosimov
28 окт 2017
Бироз аввал АПЛ 10-тури доирасида "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Тоттенхэм"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди.

Учрашувдаги ягона голни 81 дақиқада захирадан майдонга тушган Антони Марсьяль киритди. Антони ўйиндан кейин фикрларини билдириб ўтди.

"Бу биз учун жуда муҳим эди, гол урганимдан бахтлиман.

Мен ўйнашни хоҳлайман, захирада ўтиришни эмас. Лекин, Рэшфорд ҳам жуда яхши ўйнамоқда, шунинг учун ҳам иккимизда ҳам имкон бўлаяпти", - деди Марсьяль.



Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: twitter.com/Squawka