Антон Вальдемар РПЛ клубига рад жавоб қилди

Eldor Akmurzayev
9 мар 2021
“Штутгарт” ҳимоячиси Антон Вальдемарга “Зенит” қизиқиш билдирганди.

Петербургликлар футболчи билан алоқа ўрнатган ва уни ёзда сотиб олишни режалаштирганди. Бироқ, 24 ёшли Вальдемар ушбу таклифга рад жавоб қилди.

Антон Олмалиқда туғилган ва ҳозирда Германия фуқароси ҳисобланади. У 2020 йил “Ганновер”дан “Штутгарт”га ўтган эди. Ҳимоячи жорий мавсум Бундеслигада 21 учрашувда қатнашиб битта ассистга эришди ва 2 та сариқ карточка олди.

Аввалроқ, Антон Вальдемар Ўзбекистонга ташриф буюришни хоҳлаётгани ҳақида айтганди.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: championat.com