UZ

Сўнгги янгиликлар

00:59Саудия Арабистони. "Йил ўйини"да кучлар тенг келди  5 00:29Неймар "Интер Майами"га ўтадими? Бош мураббий жавоб берди  0 23:45Аморим МЮнинг сўнгги 50 йилликдаги энг ёш мураббийига айланади  0 23:20Бобир Абдихолиқов: "Байрамни Қаршида давом эттирамиз"  2 22:59Жавоҳир Сидиқов: "Қашқадарё халқи ва "Насаф" жамоаси бу чемпионликни узоқ вақтдан бери кутаётганди"  4 22:31Февзи Давлетов: "Рақиб ҳисобни сақлаб қолишга ҳаракат қилди. Ҳайдаров келажакда терма жамоага чақирилади"  3 22:15ТИТАНЛАР ЖАНГИ! "Ал Насср" - "Ал Ҳилол" баҳси асосий таркиблари маълум!  5 21:45"Goal" "Манчестер Сити"нинг XXI асрдаги энг яхши футболчисини аниқлади  4 21:08Рўзиқул Бердиев тарихий чемпионликдан сўнг нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  14 20:53Суперлига. "Сўғдиёна" - "Сурхон" 2:4, меҳмонлардан мегакамбек, Ҳайдаровдан хет-трик!  12 20:40Александр Крестинин: "Индивидуал хатолар туфайли мағлубиятга учраяпмиз. Ҳакам тўғри қарор қабул қилди"   1 20:15Суперлига. Жиззахда 6 та гол урилган оқшомда "Сурхон" "Сўғдиёна" устидан камбэк қайд этди. Ҳайдаровдан хет-трик  33 19:16Рўзиқул Бердиев: "Бу "Насаф"нинг "олтин таркиби"  31 18:51"Насаф" 2025 йил Элит ОЧЛда дебют қилади  10 18:30Рўзиқул Бердиев "Насаф" билан Ўзбекистондаги барча совринларни ютди  20

Англиянинг уч клуби "Эвертон"ни судга бермоқчи Янгиликлар

Англиянинг уч клуби "Эвертон"ни судга бермоқчи

Бугун 10 очкодан маҳрум бўлган "Эвертон" бошқа клублар томонидан судга тортилиши мумкин.

"Daily Mail"нинг ёзишича, молиявий фэйр-плей қоидаларини бузганидан кейин "Бернли", "Лидс" ва "Лестер" клублари "Эвертон"ни судга бермоқчи. Улар Мерсисайд клубидан пул ундириб олишмоқчи. Умумий сумма 300 млн фунтни ташкил қилади. Уларнинг АПЛдан тушиб кетишларига асосий сабаби сифатида шуни кўрсатишмоқда.

бугун "Бернли", "Лидс" ва "Лестер" раҳбарлари учрашув ўтказишган ва музокаралар олиб боришган. Унда томонлар бир қарорга келишган.

Ўтган мавсумда "Эвертон" сўнгги турга келибгина лигада қолишни аниқлаштирди. "Лидс" ва "Лестер" эса Чемпионшипга тушиб кетди. "Бернли" эса "Эвертон"нинг 2020/21 йилги мавсумда ҳам молиявий фэйр-плей қоидаларини бузгани учун уларнинг қаторига қўшилган.

Барча уч клублар ўтган мавсум давомида ушбу ишлар амалга оширилмаганини таъкидлашган. Агарда ўшанда "Эвертон"дан 10 очко олиб қўйилганида, лигадан тушиб кетган бўларди.

Рейтинг: -3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика