Англия 4-дивизион жамоаси посбони Гиннеснинг рекордлар китобига кирди

Eldor Akmurzayev
21 янв 2021
“Ньюпорт Каунти” кипери Том Кинг 19 январ куни “Челтнем Таун”га қарши учрашувда ўз жарима майдонидан зарба йўллаб, рақиб дарвозасини ишғол этди.

Ҳисоб-китобларга кўра, Кинг 96,01 метр масофадан гол урди. У энг узоқ масофадан урилган гол муаллифи сифатида Гиннеснинг рекордлар китобидан жой олди. 

25 ёшли инглиз 2013 йил “Сток Сити” дарвозабони Асмир Бегович томонидан ўрнатилган рекордни янгилади. Бегович 91,9 метрдан “Саутгемптон”га гол урганди.

Instagram'даги махсус @angliyafutboli саҳифамизга обуна бўлинг! 


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Sky Sports