UZ

Сўнгги янгиликлар

03:09Ла Лига. "Реал" "Эльче" билан ўйинда қоқилди, аммо биринчи ўринда қолди — "Барселона" билан орадаги фарқ 1 очко  39 03:02А Серия. "Милан" дербида "Интер"ни мағлуб этиб, жадвалда иккинчи ўринга чиқди  23 01:19Камбэк: Бабаян собиқ жамоасига қайтмоқда  18 00:49Саудия Арабистони. Роналду навбатдаги голини урган ўйинда "Ал Насср" "Ал Ҳалиж"ни тор-мор этиб, етакчиликни мустаҳкамлаб олди  8 00:41Ла Лига. "Атлетико" автогол эвазига "Хетафе"дан устун келди ва бошқа натижалар   0 00:33Бундеслига. "Лейпциг" "Вердер" устидан ғалаба қозониб, иккинчи ўринга кўтарилди, "Унион" минимал ҳисобда ютди  0 00:23Туркия Суперлигаси. Ютиб турган "Ризеспор" иккинчи бўлимда "Фенербахче"дан 5 та гол ўтказди, Алиқулов туширилмади  2 00:08А Серия. "Рома" "Кремонезе"ни ютиб, пешқадам бўлиб олди ва бошқа натижалар  2 23:32АПЛ. "Арсенал" "Тоттенхэм"ни тор-мор келтирди, Эзедан хет-трик!  20 23:18Лига 1. "Лион" охирги ўриндаги "Осер"ни ютолмади, "Брест" ўз уйида ғалаба қозониб, хавфли ҳудуддан чиқиб кетди  0 22:45Грузия чемпионатининг энг яхши ҳимоячиси фаолиятини Суперлигада давом эттиради  6 22:20"Йил кашфиёти" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  11 21:48Элит ОЧЛ баҳси ўзбекистонлик ҳакамларга ишониб топширилди  4 21:25"Насаф" – "Трактор" баҳсини малайзиялик ҳакамлар бошқаради  1 21:07Ўзбекистонлик ҳакамлар U-17 Осиё Кубоги саралаши ва CAFA U-18 мусобақаларида ишламоқда  0

Аньелли нима сабабдан Суперлига кераклигини айтди Янгиликлар

Аньелли нима сабабдан Суперлига кераклигини айтди

"Ювентус" собиқ президенти Андреа Аньелли Суперлига ғоясининг Европа футболи учун муҳимлигини айтиб ўтди.

"Суперлига керак. Агарда барчаси ҳозиргидек олдиндан айтиб бўладиган қолип остида кечадиган бўлса, одамлар футболдан узоқлаша бошлайди. Масалан, Нидерландияда мамлакат грандлари Европа миқёсидаги совринларга даъвогарлик қила олмаса, уларнинг ўйинини кузатадими?

Бу ерда янги ғоя бир қанча дивизионда ўйнаётган топ-клубларнинг даражасини тенглаштиради. Бу барча учун керак. Бу лигага Европанинг 60-80 клубини чорлаш лозим. Европадаги 13 йиллик иш тажрибам мобайнида мен ким қандай ишлашини яхши биламан. Улардан кўплаб ғояларни олганман ва барча учун адолатли қарорларни чиқаришни биламан.

Европадаги катта трансфер бозорини асосан ЕЧЛда қатнашадиган клублар эгаллашган, демак, энг катта фойда оладиган клублар ҳам айнан улар. Агарда йўналиш шундай давом этаверса, Англия ва Испания клублари бошқалардан илгарилаб кетади, қолганлар эса шунчаки паст клуб бўлиб қолади. Балки ПСЖ ва "Бавария"ни ҳам ушбу рўйхатга киритишимиз ҳам мумкиндир.

Шу сабабли спортга демократия олиб кирилиши тарафдориман. Польша клуби ҳам юқори натижаларга эришиши керак. Уларда ҳам футболга бўлган эхтирослар юқори даражада", - деди Аньелли.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика