Андрей Шипилов: “Сафардан очко олишни режалаштиргандик”
06 май 2018 01:13
Янгиликлар
Андрей Шипилов: “Сафардан очко олишни режалаштиргандик”
-Учрашувга жиддий ҳозирлик кўрган эдик. Ҳозир “Қизилқум”айни пайтда яхши спорт формасида. Қолаверса, ғалаба ҳар иккала жамоанинг имкониятини ошириб юборарди. Жамоанинг асосий кучи легионерлардан ташкил топган. Йованович, Григалашвили ва Геворкян ўйинни ташкил этишда асосий куч ҳисобланарди. Кутилгандек Григалашвили ўз имкониятидан фойдаланди. 2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олганимиздан кейин ҳисобни сақлашимиз муҳим эди. Мезбонлар босимни оширишди ва биз жуда қийналдик. Битта тўп ўтказиб юборсакда, ғалабани сақлаб қола олдик. Яширмайман: бу ўйинда очко ишлаш асосиий мақсадимиз эди. Ғалаба қозониш ёқимли, албатта. Бу йил чемпионат жуда қизиқарли кечмоқда. “Қизилқум” Жиззахда “Сўғдиёна”ни таслим этди. Жиззахликлар сафарда “Насаф”дан устун келишди. Мавсум охирига қадар бундай шиддатли ўйинларга гувоҳ бўлаверамиз, дейди "Металлург" устози.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ 2 плей-офф босқичига қуръа ташланди: Роналду етакчилигидаги "Ал Насср" "Арқадағ" билан ўйнайди
Тимур Кападзе дунёнинг энг кучли мураббийлари орасида кучли ўнликка кирди!
АПЛ. "Арсенал" "Астон Вилла"нинг ғалабали сериясига нуқта қўйди. МЮ аутсайдерни мағлуб эта олмади
Роналду кетма-кет учинчи марта Яқин Шарқда йилнинг энг яхши футболчиси бўлди
Фикрлар