Андрей Канчельскис: "Бу кутилган ғалаба, бошқа натижа бўлиши мумкин эмасди"

Aslanov Jasurbek
12 ноя 2021, 10:20
Россия терма жамоаси кутилганидек ЖЧ-2022 саралашида Кипрни йирик 6:0 ҳисобида мағлуб этди.

Ушбу ғалабага россиялик мураббий Андрей Канчельскис муносабатини билдирди. 

"Ғалаба кутилганди. Бошқа натижа бўлиши мумкин эмасди. Жамоа ўз имкониятларини аъло даражада амалга оширди. Гарчи дарвозабон ўша вазиятда хатога йўл қўйган бўлсада, Андрей Ерохин чиройли гол урди, дея оламан. Шунингдек Мостовой ҳам ўзини яхши кўрсатди. Иккинчи бўлимда жамоа ўз сифатини кўрсата олди ва 90 дақиқа футбол ўйналишини исботлади. Хорватия билан баҳсда ушбу ўйин натижасига ортиқча қарамаслик керак. Кипр ва Хорватияни солиштиришдан маъно йўқ. Булар икки хил жамоа. Кипрда голли вазият ярата оладиган футболчининг ўзи йўқ эди",- дейди Канчельскис. 


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: РИА Новости