Андреа Пирло: "Роналдуга битта маслаҳат бера оламан - шу руҳда давом этиш!"

Alisher
22 ноя 2020
"Ювентус" бош мураббийи Андреа Пирло А Серия 8-тур доирасидаги "Кальяри" (2:0)га қарши ўйиндан сўнг баҳсда иккита гол урган форвард Криштиану Роналду ҳақида гапирди.

"Роналду - барчага маълум бўлганидек, катта профессионал. У ўйин пайтида ҳам, машғулот пайтида ҳам атрофдагиларга ҳақиқий ўрнак бўла олади.

Мен Роналдуга бера оладиган ягона маслаҳат - унинг шу руҳда давом этиш", - дейди Пирло.

Эслатиб ўтамиз, португалиялик футболчи 2018 йилдан бери "Ювентус" шарафини ҳимоя қилади.


AlisherМуаллиф
Манба: DAZN