Андре Айю фаолиятини Хави жамоасида давом эттиради
22 июл 2021 23:53
Янгиликлар
Андре Айю фаолиятини Хави жамоасида давом эттиради
Ҳужумчи Андре Айю фаолиятини "Ал Садд"да давом эттирадиган бўлди.

31 ёшли ганалик яқин орада Доҳага учиб боради ва шартномага имзо чекади.
Айю "Ал Садд"га эркин агент сифатида ўтмоқда. У 2015 йилнинг июлидан 2021 йилнинг майигача "Суонси"да тўп тепди.
Форвард 2020/21 йилги мавсумда 47 ўйинда 17 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.
Эслатиб ўтамиз, "Ал Садд" устози "Барселона" ҳамда Испания терма жамоаси собиқ футболчиси Хави ҳисобланади. Шунингдек, жамоада Хавининг ватандоши Санти Касорла ўйнашини айтиб ўтиш жоиз.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Фикрлар