

Булар биринчи босқични Термизнинг “Сурхон” жамоасида ўтказган Тоҳир Маҳмудов ва Улуғбек Норқобиловдир.
Кўрикдан ўтиш учун келган ушбу футболчилар ҳақида шуни айтиш мумкинки, Маҳмудов 1989 йили, Норқобилов эса 1992 йили таваллуд топган. Иккала футболчи ҳам “Сурхон”нинг асосий ўйинчиларидандир.
Термиз жамоаси иккинчи босқичга йўлланмани қўлга кирита олмаганидан сўнг, булар энди ўзларини бошқа клубда синаб кўришни мақсад қилишган.



