"Андижон" "Локомотив" ёшларини мағлуб этди

Narzulla Saydullayev
8 мар 2015
Тошкентда олиб борилган ўқув-машғулот йиғини доирасида жамоамиз бугун сўнгги назорат баҳсини “Локомотив” ўринбосарларига қарши ўтказди.
Учрашувнинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмаган бўлса-да, танаффусдан кейин андижонликлар рақиб дарвозасига жавобсиз 3та тўп киритишди.

“Андижон” таркиби: Геннадий Мошняга, Дониёр Усмонов, Даврон Турсунов, Раҳим Қодиров, Иброҳим Отахонов, Шукур Жумабоев, Расул Раҳмонов, Санжар Асқаралиев, Асқар Жадигеров, Рустам Аъзамов, Фарруҳ Шотурсунов.

Захирадан майдонга тушганлар: Элдор Исабоев, Иқбол Акрамов, Предраг Вуйович, Темур Васильев, Умрилло Рамазонов, Сайриддин Ғаффоров, Абдумалик Абдуллаев, Ярослав Крушельницкий, Асрор Раҳмонов, Фаррух Мирзаев, Руслан Гафаров.

Голлар: Темур Васильев, Абдумалик Абдуллаев, Иқбол Акрамов.

Таркибдаги сўнгги ўзгаришларга тўхталадиган бўлсак, ўтган ҳафта таркибга қўшилиб машғулотларда иштирок этган грузиялик футболчи Георги Квесиешвили жамоани тарк этди. Жамоамиз пойтахтдаги йиғинни эртага якунлаб, 9 март куни Қаршига йўл олади.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: andijon-pfc.uz