

Ишчилар "Соғлом Авлод" стадионида туну-кун меҳнат қилишмоқда. Мақсад стадионни 25 март кунига тайёр ҳолатга келтириш. Стадион тўлиқ пластмасса ўриндиқлар билан жиҳозланмоқда. ПФЛ вакиллари мунтазам равишда иш жараёнини кузатиб боришмоқда.
Эслатиб ўтамиз, "Андижон" клуби Суперлиганинг дастлабки икки турини сафарда ўтказади. Жамоа 5 апрель куни ўз майдонида амалдаги чемпион "Локомотив"ни қабул қилади. Катта эҳтимол билан мазкур ўйин "Соғлом авлод" стадионида ўтказилади.

















