UZ

Сўнгги янгиликлар

13:41Синайоко "Манчестер Юнайтед"га ўтади  0 13:11“Гулистон” қайта тикланди. Жамоа олдига юқори мақсадлар қўйилган  5 12:59Горецкага АПЛ клуби даъвогарлик қилмоқда  0 12:21"Арсенал" "Милан" футболчисига қизиқмоқда  0 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Аталанта" — "Интер" ва бошқалар  0 11:50“Фенербахче” 40 млн евролик трансферни амалга ошириши мумкин  0 11:21Расман: Расул Йўлдошев — "Динамо" футболчиси  3 10:48"Астон Вилла"нинг муҳим футболчилари "Арсенал"га қарши ўйнамайди  5 10:20"Тоттенхем"га Германия МТЖ аъзоси керак  0 09:51"Вулверхэмптон" АПЛнинг антирекордини ўрнатди  0 09:23Криштиану Роналду: "Мавсум ўртасида ҳеч ким чемпион бўлмайди"  3 08:50"Машъал"да нима гаплар? Жамоани бир қатор футболчилар тарк этган  5 08:14Арне Слот: "Виртц "Ливерпуль" учун ҳали кўплаб голлар уради"  1 07:33Эрон ОАВ Сергеевнинг "Сепахон"даги ойлигини маълум қилди  18 03:30U-23 Осиё чемпионати-2020. Стадионни пайҳон қилган атлетлар, кулгига қолган ТВ, туғилган кунида Ўзбекистонга иккита гол урган футболчи, Сон Хён Минга сув ташиттирган мураббий ҳамда кубокни ирғитган Шаҳбоз Беғамов ҳақида ҳикоя қиламиз  7

"Андижон" ярим ҳимоячиси: “Тарих яратишимиз кераклигини билиб тургандик” Янгиликлар

"Андижон" ярим ҳимоячиси: “Тарих яратишимиз кераклигини билиб тургандик”

“Андижон” Ўзбекистон Кубоги ярим финалида “Сурхон”ни пеналтилар сериясида 5:4 ҳисобида мағлуб этиб, тарихда биринчи марта финалга йўл олди.

Учрашувда захирадан майдонга тушиб ўйинни кучайтирган футболчилардан бири ярим ҳимоячи Фарҳод Бекмуратов эса “Андижон” матбуот хизматига таассуротлари билан ўртоқлашди.

- Авваламбор, тарихий ғалаба билан бутун Андижон аҳлини табриклайман. Тарих яратганимиздан хурсандман. Бизга ишонганлар учун раҳмат. Клубимиз ҳомийидан вилоятимиз ҳокимигача катта миннатдорчилик билдирамиз. Чемпионатда 4 та ўйинда ютқазганимиз бироз қийинчилик туғдирди. Лекин ярим финалга яхши тайёргарлик кўргандик. Чунки ўзимиз ҳам тарих яратишимиз кераклигини билиб тургандик. Худога шукр, юзимиз ёруғ бўлди. Энди насиб қилса финалда ҳам ўзимизни кўрсатиб, ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. Унгача чемпионатда яна 3 та тур бор. Ўша учрашувларда ҳам муносиб ўйин кўрсатиб, мухлисларимизни хурсанд қиламиз, деган умиддаман.

- Асосий ва қўшимча вақтларда ҳисоб очилмагач, барчаси пеналтилар сериясида аниқланди. Ўша лаҳзаларда нималар хаёлингиздан ўтди?

- Тўғриси, ичичимдан ютишимизни билиб тургандим. Аслида биринчи таймни ўзида 3 та гол урсак бўларди. Майли, насиб. Ҳаммаси пеналтилар сериясига ёзилган экан. Шахром Самиев гол уролмаган пайтда ҳам кўнглим ютишимизни сезиб турганди. Худога шукр, юзимиз ёруғ бўлди ва ғалаба қозонди.

- Финалда “Навбаҳор” билан ўйин. Қайси рақибни кутгандингиз?

- Рости, қизиғи йўқ эди. Негаки, фақат ўз ўйинимиз ҳақида ўйлаётгандим. Уларга эътибор бермадим. Мухлисларимизни хурсанд қилиш биз учун энг асосийси эди.

- Насиб қилса, бу биринчи финалингиз...

- Ҳа, биринчи финалим. Бунгача 2018-йили “Локомотив” сафида Ўзбекистон чемпиони бўлганман. Шунингдек, про лига ғолибига ҳам айланганман. Худо хоҳласа, Кубок финалида ютиб, уни совринларим қаторига қўшиб қўйишга ҳаракат қиламан.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика