UZ

Сўнгги янгиликлар

02:44Миллатлар лигаси. Швециядан 6:0, Туркия Черногорияга мағлуб бўлди, Нидерландия ва Германиядан меҳмонда дуранг ва бошқа натижалар  4 01:52"Реал" қишда Александер-Арнольдни харид қилиш фикридан қайтди  1 01:28ЖЧ-2026 саралаши. Австралия 90+6да мағлубиятдан қутулиб қолди, Қувайт ва Иордания ўзаро дуранг ўйнади  6 00:20"Манчестер Сити" январда Гвардиоланинг клубдаги келажаги бўйича қарор қабул қилишини кутмодқа  0 23:53Ўртоқлик ўйини. Россия Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди  6 23:22"Реал" 21 ёшли ҳимоячи учун 90 млн евро сарфлаши мумкин  3 22:59ЖЧ саралаши. БАА Қатар дарвозасига жавобсиз бешта гол урди. Ўзбекистонга "кела олмаган" Лимадан покер  203 22:39Буффон ўзи билан бирга ўйнаган энг кучли футболчи ким бўлганини айтди  6 21:30ЖЧ-2026 саралаши. Индонезия Саудия Арабистонини сенсацион тарзда мағлубиятга учратди  21 21:08ЖЧ-2026 саралаши. Қирғиз Республикаси Эронга қарши камбэк қайд этишга яқин келди, аммо якунда барибир мағлуб бўлди  12 20:33КХДР терма жамоаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши ўйинларни яхши ўтказдик, аммо..."  25 19:59"Милан" "Монпелье" хавбекини қўлга киритмоқчи  0 19:47Сречко Катанец: "90 дақиқа бир хил ўйнайдиган жамоаларни топиш қийин бўлса керак"  150 19:42Влахович Данияга қарши ўйинда жароҳат олди  0 19:10ЖЧ-2026 саралаши. Сафарда қийинчилик билан уч очко қўлга киритдик  60

“Андижон-SGS” Туркияда бу сафар Босния жамоасини мағлуб этди Янгиликлар

“Андижон-SGS” Туркияда бу сафар Босния жамоасини мағлуб этди

Теглар :  Андижон-SGS
Туркиянинг Анталия шаҳрида ўқув-йиғин машғулотларига зўр бераётган “Андижон-SGS” жамоаси машғулотлар билан бирга, назорат ўйинларига ҳам катта эътибор қаратмоқда.

Хусусан, жамоа 21 февраль куни Босния ва Герцеговина давлатининг "Ступчаница" жамоасига қарши баҳс олиб борди. Рақиб жамоа билан ўртоқлик ўйини аввалдан режалаштирилмаганди. "Ступчаница" бош мураббийи билан Анталия шаҳрининг ўзида тўсатдан учрашиб қолган жамоа раҳбарияти “Андижон-SGS” футбол клуби лойиҳаси ҳақида қисқача таъриф бериб ўтди. Бу эса уларда қизиқиш уйғотди ва ўз ўйинларини ташкил этаётган агентларга мурожаат қилиб, Андижон клуби билан ўйнаб кўриш истаги борлигини билдирди. Табиийки европаликларни таклифи “Андижон-SGS” вакилларини ҳам эътиборсиз қолдирмади ва рақиб жамоа таклиф этган стадионга бориш учун розилик билдирди.

Ўйин аввалида яна ҳар икки клуб президентлари ва бош мураббийлари ўзаро яқиндан танишиб, фикр алмашди. "Ступчаница" клуби президенти Семир Дегирмендзиc ва бош мураббий Дзенан Заимович “Андижон-SGS”нинг иқтидорли футболчиларини диққат билан кузатишларини билдириб, клуб президенти Зафархўжа Раҳимов жуда яхши лойихага асос солганини мамнуният билан билдириб, омад тилади ҳамда кейинчалик ҳам бу каби ўртоқлик ўйинларини олдиндан режалаштирилган холда, юқори савияда ўтказишга келишиб олинди.

Ўз навбатида клуб президенти Зафархўжа Раҳимов ҳам клубнинг эсталик совғаларини "Ступчаница" вакилларига улашиб, уларга ҳам омад тилади.

Ўйин ҳақида қисқача тўхталадиган бўлсак, таркиб бўйича сўзсиз "Ступчаница" клуби фаворит эди. Ўйинда дастлаб ҳисобни европаликлар очишгани ҳам бунга мисол бўла олади. Сабаби Босния жамоаси сафида бир қатор легионер футболчиларни учратиш мумкин эди. Аммо кейинчалик андижонлик футболчилар ҳам осонликча таслим бўлмасликларини исботлаш мақсадида комбинацион ўйин кўрсатиш орқали ҳужумга зўр берди.

Натижада “Андижон-SGS” футболчилари ўйин тизгинини ўз қўлларига олган холда, кетма-кет голлар уриб якунда ғалаба қозонди. Дарвоқе, мазкур учрашувга бўлган қизиқиш юқори бўлди дейиш мумкин. Европа ва Осиё клубларининг қарама-қаршлигини бошқа клуб вакиллари ва маҳаллий аҳоли ҳам диққат билан кузатиб борди. Уларнинг орасида сербиялик футбол агентларини учратганимизни ҳам айтиб ўтиш лозим. Андижонлик ёш футболчилардан учралган мағлубиятдан сўнг табиийки "Ступчаница" бош мураббийининг кайфияти яхши эмасди. Лекин у ўзини профессионалларча тутди ва учрашув якунига етгач, бутун жамоасини майдонга олиб чиқиб, “Андижон-SGS” жамоасини табриклаб, эсталик учун умумий кўринишда суратга тушишга рози бўлди.

Шу тариқа Анталиядаги навбатдаги синов-назорат учрашувида “Андижон-SGS” ўз активига уч очко ёздириб қўйди.

"Ступчаница" - "Андижон-SGS" 2:3
Анталия, Белек шаҳри. “Фанатик Белек” стадиони.
Голлар:
28' Шаҳбоз Жумабоев (1:1), 35' Абубакир Мўйдинов (1:2), 48' Миржалол Мирзаев (1:3).

“Андижон-SGS”: Асилбек Тожиддинов, Дилмурод Абдуқаҳоров, Отабек Мўминов, Юрсинали Топволдиев, Хожиакбар Мўминов, Озод Қаҳҳоров, Шаҳбоз Жумабоев, Абдумуталиб Режаббоев, Абубакир Мўйдинов, Шокиржон Одилжонов, Миржалол Мирзаев.

Захирадан майдонга тушганлар: Абдумалик Нурмуҳаммадов, Фазлиддин Зуҳриддинов, Шохжаҳон Ёрқинбоев, Зайниддин Хамрабоев, Абдулҳамид Турғунбоев, Файзулло Нурмуҳаммадов, Муҳаммаддиёр Ҳотамхонов, Омаджон Турсуналиев.





Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика