"Андижон" сафига туркиялик футболчи келиб қўшилди
13 июл 2023 22:01
Янгиликлар
"Андижон" сафига туркиялик футболчи келиб қўшилди
Бугун “Андижон” жамоаси йиғинига туркиялик футболчи Меҳмет Илҳан қўшилди.
Футболчи “Антальяспор” U-21 жамоасида ўзини кўрсатган. Ёзги йиғинда эса “Антальяспор” бош мураббийи Нури Шаҳин томонидан асосий жамоага жалб қилинган. Айтиш жоизки, Илҳан иккала қанот ярим ҳимоясида ўйнай олади.
“Андижон” клубининг “Антальяспор” билан ўзаро ҳамкорлик борасида келишуви йўлга қўйилган. Ёдингизда бўлса, қишда Рубин Хебай ҳам айнан "Антальяспор" клуби тавсиясига кўра таклиф қилинганди.
Эндиликда мазкур ҳамкорлик доирасида “Антальяспор” Илҳанни “Андижон” клубининг таклифига биноан кўрикка келишига розилик билдирди. Шу боис водийликларнинг мазкур йиғини давомида футболчи кўрикда бўлади.
Кеча Анталия-Тошкент йўналиши бўйича пойтахтимизга етиб келган футболчи бугун жамоанинг Тожикистондаги йиғинига қўшилди.
Ўхшаш янгиликлар
14:58
"Ультрас бургут" энди Осиёда. "Андижон" "Қизилқум" билан муроса кўчасини танлаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ 3
Фикрлар