"Андижон" россиялик ҳужумчи трансферини эълон қилди
06 янв 13:54
Янгиликлар
"Андижон" россиялик ҳужумчи трансферини эълон қилди
"Андижон" клуби қишки селекция ишларини давом эттирар экан, таркибга яна бир янги ўйинчини қўшиб олди.
"Россиялик тажрибали футболчи Ислам Машуков янги мавсумда жамоамиз шарафини ҳимоя қилади.
Маълумот учун, Машуков 1995 йилнинг 22 февраль куни Россиянинг Нальчик шаҳрида таваллуд топган. Ҳужумчи ўтган йили Россиянинг "Алания" ва Қозоғистоннинг "Елимай" клубларида тўп тепган.
Ислам фаолияти давомида ЦСКА академияси, "Алания", "СКА-Энергия", "Дила" (Грузия), "Волгарь", "Оренбург", "Химки", "Спартак-Нальчик" каби жамоалар шарафини ҳимоя қилган.

Машуков фаолияти мобайнида 289 ўйинда майдонга тушган ва 78 та гол урган, 35 та голли пас узатган.
Футболчи жамоамизнинг Тожикистондаги йиғинига қўшилди", – дейилади андижонликлар матбуот хизмати хабарида.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр
Фикрлар