UZ

Сўнгги янгиликлар

18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  0 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  7 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  2 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  32 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  0 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  1 14:30Манба: Каннаваро Уругвайга қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилиши мумкин  57 14:14ЖЧ-2026 финалига энг қиммат чипталар 6730, энг арзони эса 2030 доллар туради. Гуруҳ босқичи учун нархлар ҳам маълум  1 13:45"Рома" ҳужумчисига янги шартнома тайёрламоқда  1 13:17"Манчестер Юнайтед" Роналдунинг "Ал Насср" жамоасига қарши ўйнамоқчи  3 12:49"Барселона" "Челси"нинг Фермин Лопесга бўлган қизиқишига изоҳ берди  4 12:25U-23 Осиё кубоги финал босқичига қуръа ташланди. Ўзбекистон Корея Республикаси ва Эрон билан бир гуруҳда  22

“Андижон” клуби раҳбарияти кейинги икки ўйинда ғалаба қозонилса, футболчиларга қанча мукофот пули берилишини маълум қилди Янгиликлар

“Андижон” клуби раҳбарияти кейинги икки ўйинда ғалаба қозонилса, футболчиларга қанча мукофот пули берилишини маълум қилди

“Андижон” клуби бугун Ўзбекистон кубоги доирасида Суперлига вакили – “Сўғдиёна”га қарши ўйин учун тайёргарликни бошлади.

Кечки машғулотдан кейин эса жамоа қароргоҳида ифторлик дастурхони ёзилди. Унда бевосита клуб раҳбари Журъатбек Қувватов ҳам иштирок этди. 

Жамоа аъзолари билан учрашув чоғида клуб раҳбари аввало “Янгиер” майдонида қўлга киритилган ғалаба билан табриклади. Шу билан бирга кейинги ўйинларда ҳам футболчилардан янада қатъият ва катта иштиёқ билан ғалаба учун курашишларини сўради. Бунинг учун ўйинчиларни доимо молиявий томондан қўллаб-қувватлашини ҳам билдирди. 

Журъатбек Қувватов шу билан бирга олдинда турган муҳим ўйинлар учун бериладиган мукофот пулларининг миқдорини ҳам очиқ эълон қилди. Унга кўра, “Сўғдиёна” жамоасига қарши ўйинда ғалаба қўлга киритиладиган бўлса, футболчилар учун 15 миллион сўм мукофот пулини ваъда қилди. Шунингдек, 29 апрель куни Про лига доирасида сафарда “Турон” билан бўлиб ўтадиган беллашувда эса ғалаба учун 20 миллион сўм миқдорида мукофот пули билан рағбатлантирилиши маълум қилинди. 

Бундан ташқари, ойлик маошлар бўйича айрим тўпланиб қолган қарздорликлар ҳам режа асосида бартараф этилишини алоҳида таъкидлаб ўтди. 

Бир сўз билан айтганда, жамоа аъзоларининг иш ҳақи умуман қолиб кетмаслиги, бундан мутлақо хавотирга тушмаслиги таъкидланди. Бор куч ва маҳоратларини ғалаба учун сарфлашларини айтган ҳолда мураббий ва футболчиларга тўлиқ ишонишини ҳам қўшимча қилиб ўтди. 

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика