UZ

Сўнгги янгиликлар

18:43Жароҳатлардан азият чекаётган "Арсенал" "Реал" ҳимоячисига кўз тикди  0 18:18"Андижон" Ўзбекистон U-21 терма жамоасини мағлуб этди  0 17:54"Пахтакор" "Риу Аве", "Ризеспор" ва "Кайсериспор" билан деярли бир қаторда — IFFHS  2 17:28Осиё чемпионига айланган U-17 терма жамоасининг 5 нафар футболчиси "Андижон"да!  28 17:06Сергеев келажаги бўйича бир қарорга келди  9 16:38U-23 Осиё Кубоги стадионлари  1 16:15Бир қоп картошка, сабзи, тухум ва 5 гб интернет  1 15:58Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  8 15:39Ўзбекистонлик ҳакамлар ОЧЛ 2 ўйинида ишлайди  0 15:17"Навбаҳор"ни икки футболчи тарк этди  0 14:45Анчелоттининг ўғли "Ботафого" бош мураббийи лавозимини тарк этди  0 14:18Ўзбекистон U-17 терма жамоаси посбони "Нефтчи"да ўйнайди  2 13:53Расман: Ўткир Юсупов "Навбаҳор"га қайтди!  18 13:27Катта қайта қуриш: "Манчестер Юнайтед" ёзда ярим ҳимояни тўлиқ янгилашга тайёр  7 13:00"Қўқон-1912" икки асосий футболчиси билан шартномани узайтирди  1

Андижон Чемпионлар Лигасига тайёргарликни бошлади Янгиликлар

Андижон Чемпионлар Лигасига тайёргарликни бошлади

Теглар :  АндижонОЧЛ 2
Хабарингиз бор, “Андижон” клуби учун 2025 йилги мавсум ҳар қачонгидан кўра муҳим.

Сабаби, “бургутлар” ўз тарихида илк бор Осиё Чемпионлар лигаси 2 да иштирок этади. Айтиш жоизки, ҳозирданоқ Андижонда ОЧЛ нафаси сезилмоқда. Жамоа нафақат ўз вилояти, балки Ўзбекистон шаънини халқаро майдонда ҳимоя қилади. Бунинг учун клубни янги мавсумга ҳар томонлама пухта тайёрлаш билан биргаликда Андижонда ОЧЛ ўйинларини ўтказиш ҳамда бундан мухлислар баҳраманд бўлишлари учун “Бобур арена” стадионини ҳар томонлама ОФК талабларига тўла-тўкис мос келтириш муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.

ОЧЛ баҳсларини “Бобур арена”да ўтказиш ва Андижон аҳли буни ўз кўзлари билан кўришга ҳақлилар. Буни яхши ҳис қилиб турган вилоят ҳокимлиги ва клуб бош ҳомийси жамоани янги мавсумга ҳар жиҳатдан пухта тайёрлашга, шароитларни янада яхшироқ яратиб беришга киришган. Бунда эса албатта стадионда керакли реконструкция ишларини олиб бориш ҳам ўз ичига киради. Бунинг учун аллақачон реконструкция лойиҳаси ишлаб чиқилган.

Шу мақсадда бугун Андижонга ОФК расмийси қатарлик мутахассис Рашид Ал Доссари ташриф буюрди. Унга ЎФАнинг халқаро мусобақалар ва тадбирлар ўтказиш бўлими бошлиғи Муҳаммад Содиқ – Содиқ Охунов ҳамрохлик қилди. ОФК вакили “Бобур арена” стадиони билан яқиндан танишар экан, Андижон вилояти футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Бекзод Каримов ва “Андижон” клуби вакиллари тўлиқ маълумотлар билан ўртоқлашдилар. Шунингдек, реконструкция лойиҳаси ҳам атрофлича тушунтирилди. Барча иш ОФКнинг талаблари асосида олиб борилади. Унда майда деталларгача эътиборга олинган бўлиб, амалга ошириладиган реконструкция лойиҳаси Рашид Ал Доссарида илиқ таассурот қолдирди.

Бундан ташқари, ОФК вакили шаҳардаги энг нуфузли меҳмонхоналарни ҳам диққат билан кўздан кечирди. Чунки ОЧЛда Андижонга келадиган хориж клубларига яратиладиган шароитлар ҳам ОФКнинг талаблари асосида бўлиши лозим. Бу борада Ал Доссарига меҳмонхоналардаги шарт-шароитлар манзур келди. Биласиз, яқинда Андижонда футзал бўйича жаҳон чемпионатининг бир қисми муваффақиятли ўтказилди. Табиийки, меҳмонхоналар ва ундаги шароитлар бўйича мутлақо муаммо йўқ.

Шунингдек, Рашид Ал Доссари “Андижон” клубининг ҳозирги базасида ҳам бўлди. Машғулот учун майдонларни кўздан кечирди. Ҳозирда жамоамиз учун мутлақо янги, замонавий база барпо этилмоқда ва бу хусусида ҳам ОФК комиссарига маълумот берилди. Бир сўз билан айтганда, Ал Доссари “Андижон” футбол клубининг ОЧЛ ўйинларини ўзида қабул қилиши учун амалга ошириладиган барча ишлар билан яқиндан танишиб чиқди ва шаҳримизга қилган сафари унда ижобий таассурот қолдирди.

Тез орада “Бобур арена”да ОФК талаблари асосида лойиҳада кўрсатилган ишлар бошланади. Мутасадди раҳбарлар барчасини қатъий назорат олишган. Шундай экан, стадионда реконструкция ишлари ўз вақтида ва муваффақиятли бажарилишига асло шубҳа йўқ. Сиз билан биз 2025-йилда “Андижон”нинг ўз тарихида илк бор ОЧЛ беллашувларини “Бобур арена”да қабул қилишига гувоҳ бўламиз.

 








Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика