UZ

Сўнгги янгиликлар

19:46Каррагер: "Арсенал" - ЕЧЛни ютиши мумкин бўлган 4–5 клубдан бири"  0 19:40ОЧЛ-2. "Андижон" – "Ал Ҳалдия" (матнли трансляция)  45 19:15Ньом Винисиусни юзига ургани учун 2 та ўйинга четлатилди  0 18:24ЖЧ-2026. Осиёда бешинчи саралаш босқичи ўйинларининг саналари маълум бўлди  4 17:18Хименес: "Жамоага янги келган футболчи одатда қўшиқ айтиши керак, Модрич эса бошқача йўл тутди"  4 16:49"Барселона" Флик дисквалификациясига қарши яна апелляция беради – мураббий "Реал"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши керак  7 16:21Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси халқаро турнирда иштирок этади  0 16:07Рафинья "Реал"га қарши баҳсда иштирок этадими?  3 15:38Паулу Соуза: "Насаф"га қарши ўйиндаги натижа шунчаки тўртта гол уришдан кўра кўпроқ маъно касб этади"  4 15:14Богдан Планич: "'Насаф' жисмонан кучли жамоа бўлганлиги сабабли, кўп югуришга тўғри келди"  3 14:54Терма жамоа ЖЧга чиққан бир пайтда клубларимизнинг ўзини кўрсата олмаётгани ғалати  31 14:36"Ливерпуль" топ-клуб каби ўйин кўрсатмаяпти". Нима учун "қизиллар" инқирозга юз тутди?  4 13:08"Атлетико" Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида Англия клубларини меҳмонда ҳали бирор марта мағлуб этмаган  3 12:22"Наполи" илк бор еврокубок ўйинида 6 та гол ўтказди. А Серияда бу ҳол охирги марта 28 йил олдин содир бўлган  1 12:00Расмий хабар: Ўзбекистон ноябрь ойида Миср билан ўйнайди  8

ОЧЛ-2. "Андижон" – "Ал Ҳалдия" (матнли трансляция) Янгиликлар

ОЧЛ-2. "Андижон" – "Ал Ҳалдия" (матнли трансляция)

ОЧЛ-2 мусобақасининг 3-туридан ўрин олган "Андижон" – "Ал Ҳалдия" учрашуви бошланди.

ОЧЛ-2. Гуруҳ босқичи. 3-тур

"Андижон" – "Ал Ҳалдия" 0:0

Бош ҳакам: Аҳмад Яқуб Иброҳим Иброҳим (Иордания)

Ёрдамчи ҳакамлар: Ҳамза Абдулмажид Юнис Саъдеҳ, Қаис Айман Исса Ҳамес (иккаласи – Иордания)

Тўртинчи расмий: Нурзатбек Абдикадиров (Қирғиз Республикаси)

Ҳакамлар назоратчиси: Алаа Абед-Алқадер Наема Ал Абади (Ироқ)

Комиссар: Давлатманд Исломов (Тожикистон)

Маҳаллий медиа офицер: Шерзод Ражабов

Маҳаллий бош координатор: Беҳзод Олимжонов

"Андижон": 31.Эржан Токотаев, 3.Суннатуллох Ҳамиджонов, 8.Шаҳзод Азмиддинов, 11.Отабек Жўрақўзиев, 13.Сардорбек Азимов, 18.Дамир Темиров, 22.Усмонали Исмоналиев, 23.Дониёр Абдуманнопов, 26.Муҳаммадкарим Тоиров, 27.Кристиан Новак, 71.Бектемир Абдуманнонов.

Захира: 1.Элдор Адҳамов, 12.Моҳирбек Комилов, 2.Абубакир Ашуров, 5.Абдулвоҳид Ғуломов, 7.Исмаил Акинаде, 9.Саидумархон Саиднуруллаев, 14.Абдураҳмон Комилов, 16.Абдураҳмон Абдуллаев, 21.Асадбек Хабибуллаев, 28.Бекзод Сулаймонов, 33.Олег Зотеев, 88.Шоҳжаҳон Ёрқинбоев.

"Ал Ҳалдия": 41.Рикардо Мануэл, 2.Саид Дхия, 4.Аҳмед Бугаммар, 8.Клайд О'Коннел (17.Ҳазза Али, 46), 9.Глейсон Уилсон, 19.Комаил Ал Асвад, 20.Саид Эддин Буҳра, 21.Менди Доминик, 22.Аюб Эл Амлуд, 26.Айман Даирани, 99.Жоэл Бея.

Захира: 1.Абдулла Ал Тавади, 12.Ҳамад Ал Досери, 3.Муҳаммад Адел, 7.Низар Эл Отмани, 11.Исмоил Абдулатиф, 13.Муҳаммад Ал Ромаиҳи, 14.Бадар Башир, 16.Жумаи Жаллов, 45.Маҳди Абдул Жабар Ҳасан, 77.Заҳуи Улрух Фабиен.

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ


Қанот ҳакамига тиббий ёрдам кўрсатилди.

51. "Андижон" футболчиси офсайдда қолди. Буни айнан ўша вазиятда қанотда қоқилиб тушган ён ҳакам тасдиқлади. 

46. Иккинчи бўлим бошланди. "Ал Ҳалдия"да битта ўзгариш.

Тайм якунланди.

45+1. Зарба! Темировнинг ўнг қанотдан узатмасини Жўрақўзиев бош билан рақиб дарвозасига тўғрилашга уринди, бироз аниқлик етишмади.

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшилди.

45. Меҳмонларнинг узоқадан йўллаган зарбаси ноаниқ.

44. Новак кутилмаганда тўпни майдон ташқарисига тепиб юбориб, рақиб жамоага бурчак зарбаси туҳфа этди.

42. "Андижон"нинг бурчак узатмаси қайтарилди.

31. Чап қанотдан ҳаводан узатилган тўпга Исмоналиевнинг бўйи етмади.

27. Бурчак узатмасидан бошланган ҳужум Исмоналиевнинг аниқ зарбаси билан якунланди, бироқ "Андижон" футболчиси ўйиндан ташқари ҳолатда қолганди.

27. Зарба! Абдуманноновнинг зарбасини дарвозабон қайтарди.

25. Доминикнинг олисдан йўллаган зарбаси ноаниқ.

21. Уилсон офсайдда қолиб кетди.

18. Жўрақўзиев рақиб жарима майдонида зарба йўллай олмади.

17. Зарба! Меҳмонларнинг комбинацияси зарба билан якунланди, Токотаевдан сейв!

12. Бурчак узатмасидан сўнг Жўрақўзиевнинг зарбасига аниқлик етишмади.

12. Абдуманнопов рақиб футболчисидан тўпни олиб қўйиб, жарима майдонига кириб борди, бироқ ҳимоячини алдай олмади.

8. Меҳмонлар хавфли ҳужум ташкил этди, ўнг қанотдан жарима майдонига кириб боришди, бироқ якуний пасга кечикишди.

4. Зарба! Тезкор қарши ҳужум Темировнинг зарбаси билан якунланди, тўп дарвоза тўсини юқорисидан ўтиб кетди.

2. Ён чизиқдан бошланган ҳужум мезбонлар зарбаси билан якунланди, ҳимоячи тўп йўлига тўғаноқ бўлди.

1. Ўйин бошланди.

Жамоалар майдонга чиқишди. "Андижон" қизил, "Ал Ҳалдия" сариқ рангли либосларда ўйнайди.


Рейтинг: +4   

Фикрлар

+5   
22 окт 18:07:10
Максуд Умаралиев
Андижон бугун бир хаммага ёкадиган йирик хисобда галаба козонгин, Saidjahon исмли дустимизни чин дилдан табриклашим насиб килсин! (Навбахор мухлиси)
+4   
22 окт 19:21:00
Абдурахмон Вахобов
Хох Мтж булсин хох клубларимиз булсин шу битта касалигимиз борда доимо хужум киламизу лекин бе самар булаверади. Ракиб дарвозасига хар хил услубда тупни йуллаш керакми деманда
+4   
22 окт 18:38:23
Хавасбек
БУГУНГИ УЙИНДА..АНДИЖОНГА ФАКАТ FAЛАБА ТИЛАЙМАН..ОМАД ЁР БУЛСИН АНДИЖОНИМ.. ОЛFA БУРГУТЛАР.. ОЛFAAAAAAAAAAAAAAA
+4   
22 окт 18:17:05
salom salom
ANDIJON O'ZINGNI KO'RSAT FAQAT G'ALABA GAZNI BOOOOOOSSSSSS
+4   
22 окт 18:13:32
NavBars
QO'SHNILARGA OMAD TILAYMIZ!!!
OLG'A ANDIJON!!!
OLG'A VODIY!!!
OLG'A O'ZBEKISTON!!!
+4   
22 окт 18:12:18
NavBars
QO'SHNILARGA OMAD TILAYMIZ!!!
OLG'A ANDIJON!!!
OLG'A VODIY!!!
OLG'A O'ZBEKISTON!!!
+4   
22 окт 18:05:05
Ravshan Ruzikulov
Qarshidan turib Andijonga muxlislik qilamiz. Omad Andijonga
+4   
22 окт 18:00:29
Хабибулло
Ассалому алекум барча футбол мухлисларига. Андижонга омад тилайман. Ким нима деса деюрсин оллони айтгани булади. Биздан факат яхши ният ва дуо. Андижон 4:2 га ютади валлоху алам. Стадионда ман 1 соат колди бошланиш га
+4   
22 окт 17:54:37
Karaev Mansur
Андижондан галаба кутамиз (Пахтакор мухлиси)
+3   
22 окт 19:38:59
uzb
Андижон жуда бир зур аниқ уйнамаябдию аммо ғалабага булган иштиёқ ута кучлиги футболчиларни харакатидан куриниб турибди,болла борларини бериб уйнашябди,кечаги Насафчиларда иштиёқам бошқаям куринмадида,худди улакса қушларга ухшаб харакатланишди,ОЧЛ2 кучсиз турнер десак утган йили айнан Насаф шу турнерда хам куч тежаб уйнайман деб чечиб қуйганини кургандек,Андижони болларини қаранг қандай учиб уйнашябди,рақибни уйини издан чиқариб ташлашди,андижон бу уйинда ютадими ютқазадими 1чи таймдани уйинига 5 бахо берсак арзийди
+3   
22 окт 19:11:35
Isroiljon Qosimov
Андижон омад(Фарғона)
+3   
22 окт 19:07:53
Soccerland777
Баҳрайн клуби билан ўйинда иорданиялик ҳакам. ЎФА ни бир тийинлик обрўси йўқ
+3   
22 окт 19:00:04
Мирзохон
Омад қўшниларга!!! Фарғона.
+3   
22 окт 18:58:54
Азим Исмаилов
Бугун 3 очко олиши шарт Андижон олга
+3   
22 окт 18:54:15
Guj Gik
Andijon Farg‘onalik muhlislardan salom G‘ALABA ko‘raylik bugun Olg‘a Vodiy
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика