UZ

Сўнгги янгиликлар

14:58"Ал-Ҳилол"нинг "Насаф"га қарши ўйинни ўтказиб юборадиган футболчилари маълум бўлди  2 13:57Грилиш "Манчестер Сити"да ўрнашиб кетишига нима халақит берганини тан олди  4 13:09"Челси" "Реал"нинг трансфер мақсадини қўлга киритишга ҳаракат қилади  0 12:29Флик "Барселона" мухлисларини хурсанд қилди  4 11:37Гризманн "Атлетико" — "Реал" ўйинида 199-голини урди. У клуб тарихидаги энг яхши тўпурар  6 11:16"Реал" Эндрикни ижарага беришга тайёр, форвард эса бунга қарши. У жароҳати туфайли бу мавсумда ўйнамади  3 10:45Сергей Ребров Украина терма жамоасини тарк этиши мумкин  1 10:15"Интер Майами" ва Месси янги шартнома борасида келишиб олди  7 09:45Футзал. Бугундан Олий лига 2-турга старт берилади  2 09:30Бундеслига. "Боруссия М" – "Айнтрахт Ф" ўйинида 10 та гол урилди  2 09:00Элит ОЧЛ. "Насаф"нинг бўлажак рақибида мураббий истеъфоси юз берди  11 08:30ОЧЛ-2. "Андижон" - "Ал Аҳли" учрашувини австралиялик ҳакамлар бошқаради  1 08:05Суперлига. Бугун "Бунёдкор" Қўқонда меҳмон бўлади  2 07:40Шерзод Жўраев: "Қўрққанимда ёки иккиланганимда "Навбаҳор" постида ўтирмасдим"  4 07:02Акмал Рустамов: "Омад "Навбаҳор" томонида бўлди"  1

Анчелотти: "Реал"ни фаворит ҳисоблашмаётганидан хафа эмасман. Ўтган мавсум ҳам бизни анча эрта ҳисобдан чиқариб қўйишганди" Янгиликлар

Анчелотти: "Реал"ни фаворит ҳисоблашмаётганидан хафа эмасман. Ўтган мавсум ҳам бизни анча эрта ҳисобдан чиқариб қўйишганди"

"Реал Мадрид" устози Карло Анчелотти жамоасига Чемпионлар Лигасида фаворит сифатида қарашмаётганидан хурсандлигини айтиб ўтди.

Бугун мадридликлар сафарда "Селтик"га қарши баҳс билан мусобақадаги иштирокларини бошлашади.

– Бизни қийин ўйин кутиб турибди. Худди биз каби "Селтик" ҳам яхши спорт формасида ва жамоа интенсив ўйин кўрсатади. Биз рақибни ўрганиб чиқтик ва тайёргарлик кўрдик. "Реал" гуруҳ босқичини яхши бошлашга тайёр.

"Реал"ни ЕЧЛда ҳамиша ҳурмат қилишади. Клубнинг ушбу мусобақадаги ғалабалари бунга мажбур қилади. Биз катта иштиёқ ва қизиқиш билан гуруҳни бошлаяпмиз, аммо ушбу босқич якунида қандай ҳолат бўлишини аниқ айта олмаймиз. Шунингдек, жаҳон чемпионатидан кейин нималар бўлиши ҳам муҳим.

– "Реал"га турнир фаворити сифатида қарашмаяпти. Бунга сизнинг муносабатингиз қандай?
– Ҳайрон бўлганим йўқ. Бу яхши белги деб ўйлайман. Ўтган мавсум имкониятларимизни ҳозиргидан ҳам камроқ деб баҳолашганди. Биз эса ўтган мавсумдагидек охиригача курашамиз. Умид қиламанки, ҳеч бўлмаса финалга етиб борамиз.

– "Реал"нинг гугурҳи осон деб ўйлайсизми?
– Ундай эмас. Рўбаро келишимиз керак бўлган жамоаларни яхши биламиз. "Селтик" ҳам, "Лейпциг" ва "Шахтер" ҳам ҳурматга лойиқ жамоалар. Ўтган йили "Шериф" билан бўлган ўйинни унутганимиз йўқ. Турнир стартида сюрпризлар учраб туришини ҳам яхши биламиз. Менимча, гуруҳимизда бир-бирига яқин жамоалар жам бўлган, – деди Анчелотти.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика