Анчелотти мағлубиятдан сўнг нималар деди?
17 апр 09:25
Янгиликлар
Анчелотти мағлубиятдан сўнг нималар деди?
«Реал Мадрид» бош мураббийи Карло Анчелотти мағлубиятдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Бугун ўйин динамикасини ўзгартира олмадик, барчаси биринчи ўйинда ҳал бўлган экан. Ростини айтсам, «Арсенал» иккала ўйинда ҳам ғалаба қозониб, ярим финалга чиқишга ҳақли эди. Биз олдинга интилдик, ҳужумлар ташки қилдик. Бироқ бу етарли бўлмади.
Энди бор эътиборимизни Ла Лигага қаратамиз. У ерда ҳали чемпионлик учун имкониятимиз бор. «Барселона» билан муҳим учрашув кутиб турибди. Шунингдек, ҳали Испания кубоги ва клублар ўртасидаги ЖЧда ғалаба қозонишимиз мумкин. Мағлубиятни тезроқ эсдан чиқариб, олға юришимиз керак», — деди Анчелотти.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"га ютқазди
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Роналду дунёнинг машҳур фильмида роль ўйнайди
Фикрлар