

"Ирқчилик рухидаги бақириқлар туфайли ҳакамдан уч марта ўйинни тўхтатишни сўрадик. Стадион бўйлаб овозли эълонлар бўлди, аммо баҳс тўхтамади. Кейинги сафар хатто бизга мағлубият ёзишса ҳам майдонни тарк этамиз" - дейди италиялик мутахассис.
Анчелоттининг фикрича, ҳакамнинг ҳаракатсизлиги туфайли "Наполи" ҳимоячиси Калиду Кулибали четлатилди.
"Кулибали асабийлашди. Бу Италия футболи ва биз учун яхши эмас" - дея қўшимча қилди Анчелотти.
Калиду Кулибали 80-дақиқада иккинчи сариқ карточкани олиб майдонни тарк этди.



