Анчелотти: “Ҳеч қандай драма шарт эмас”
03 янв 2022 09:15
Янгиликлар
Анчелотти: “Ҳеч қандай драма шарт эмас”
Ла Лига 19-турида “Хетафе”га учралган мағлубиятдан кейин “Реал” устози Карло Анчелотти ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
“Одатда яхши ҳимояланадиган жамоа учун гол совға қилдик.
“Реал” таътилда ортиқча бир кун ушланиб қолди. Жамоа Рождестводан олдингидек ҳолатида эмасди. Бу мағлубият биз учун огоҳлик қўнғироғи бўлиб хизмат қилиши мумкин. Жамоа бугун ҳам байрам кайфиятида эди.
Ўзимни оқлашим шарт эмас. Яхши ўйнамадик ва очко йўқотдик. Кеча шогирдларимга машғулотларимиз ёқаётганини айтгандим. Ҳозирги гапларим танқид эмас, ҳеч қандай драма йўқ, ҳали ҳам етакчимиз.
Бизда бир қатор футболчилар йўқ эди, баъзилари эса бугун кўнгилдагидек ўйнамади, мисол учун Бензама. 2-таймда эса Азар нимадир қилишга ҳаракат қилди, аммо Марсело каби вазиятлар ярата олмади. Очиғи, бундай оғир ўйинларда Марсело кўпроқ ҳужумда фойда беради”, дейди италиялик.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Фикрлар