

“Умид қиламанки, “Милан” чемпионга айланади, гарчи, бу жуда қийин бўлса ҳам. “Интер” эса юқори темпда кетмоқда. Дўстим Антонио Конте фикримга қўшилмаса керак деб қўрқаман”, дейди мутахассис.
А Серия 25 туридан кейин мусобақа жадвалида “Интер” 56 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Уларда битта захира ўйини ҳам бор. 53 очкога эга “Милан” эса “нерадзуррилар”ни таъқиб қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Анчелотти 2001-2009 йиллар давомида "россонерилар”ни бошқарган.



