

Клуб ва футболчи ўртасидаги келишув жорий мавсум сўнгида якунига етиши лозим эди. Аммо “Антальяспор” раҳбарияти муддатидан олдин африкалик футболчи билан шартномани бекор қилди.
36 ёшли футболчи 2,5 мавсум давомида турк клуби сафида 77 та учрашувда майдонга тушиб, 44 та гол уришга эришганди.



