Анасхон Раҳматов ЖЧ якунлари бўйича тассуротлари қандай?

Aslanov Jasurbek
2 окт 2021
Ўзбекистон футзал терма жамоаси етакчи футболчиси Анасхон Раҳматов ЖЧ якунлари хусусида ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Мусобақа ажойиб ташкил қилинди, барча шароитлар яратилиб берилди. Иштирокимизга келсам, мухлисларга ёқадиган ўйинларни кўрсатдик. Аксарият ўйинларда ютқазган бўлсак-да, зиммамизга қўйилган вазифани уддасидан чиқдик. 

Гуруҳ босқичида турлича ўйин кўрсатдик. Дастлабки ўйинда ҳаёжон кучлилик қилиб, ўз даражамизда ўйнай олмадик. Россияга қарши яхши ўйнаган бўлсак-да, тажрибасизлик сабабли ютқазиб қўйдик. Мисрг қарши баҳсда ғалабадан бошқаси бизни қониқтирмасди. Ғалабага бўлган ташналик туфайли ғалабага эришиб, гуруҳдан чиқиш вазифасини уддаладик. 

Эрон билан анчадан буён ҳисоб-китоб қилишни режалаштириб қўйгандик. Очиғи, имкониятларимиздан фойдалана олмадик. Тажриба барибир устун келди. Ютиш учун бизда ҳамма нарса мавжуд бўлса-да, айрим вазиятларда омадсизликга йўлиқдик, - дея фикрларини якунлади Анасхон Раҳматов.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia