

Турин клуби 33 ёшли хорватиялик ўйинчини 5 миллион еврога сотиб юборишга тайёр.
Хабарларга кўра, Манжукичга "Манчестер Юнайтед" ва "Интер" клублари рақобатлашмоқда.
Эслатиб ўтамиз, хорватиялик форвард жорий мавсум ҳали майдонга тушгани йўқ.
Марио "Ювентус"га 2015 йилда келган. Ҳужумчи бунга қадар "Марсония", "Загреб", "Динамо З", "Вольфсбург", "Бавария" ва "Атлетико" клублари шарафини ҳимоя қилган.



