

Африка миллатлар кубоги 2023 йилнинг июнь-июль ойларида Кот-д'Ивуарда ўтказилиши керак эди. Бироқ бу даврда, одатда, мамлакатда кучли ёмғир ёғади. Шу муносабат билан турнир 2024 йилнинг январь-февраль ойларига кўчирилди.
Мусобақанинг амалдаги соҳиби Сенегал терма жамоаси ҳисобланади. Шу йилнинг февраль ойида бўлиб ўтган финалда Садио Мане ва унинг жамоаси пенальтилар сериясида Мисрни мағлуб этишди.



