

Ўзбекистонлик ҳужумчи турнирнинг гуруҳ босқичида уч маротаба рақиб дарвозасини ишғол қилди ва битта голли узатмани амалга оширди.
"Умид қиламанки, Роналду билан бирга "Ал Насср"да ўйнайман", деди "Бунёдкор" футболчиси.
Аввалроқ ҳужумчи Испанияга иккита гол уришни мақсад қилгани айтганди.
Эслатиб ўтамиз, U-17 жаҳон чемпионатининг 1/8 финалидан ўрин олган Ўзбекистон — Англия учрашуви 22 ноябрь куни ўтказилади.



