

"Ҳозирги термамизда 2010 йили Суаресга қарши ўйнаган футболчилар йўқ. Бизда авлод ўзгарди. Кечаги ўйинда ютишни истагандик. Аммо қарасак, навбатдаги босқичга чиқиши учун Уругвайга гол кўпроқ керак. Шунда жамоага айтдим: "Биз ҳам гол уришимиз керак, улар ҳам. Шу сабабли кўпроқ ҳимояланамиз. Агарда ўзимиз плей-оффга чиқа олмасак, улар ҳам чиқмаслиги керак", дедим. Албатта, ютишни истагандик. Бироқ вазиятга реал қарайдиган бўлсак, бизнинг имкониятимиз паст эди", - деди Амарти.
Футболчи Гана термаси 2:0 ҳисобидаги ғалаба ҳам Уругвайни кейинги босқичга олиб ўтмаслигини билган ҳолда учинчи голни ўтказиб юбормасликка ҳаракат қилганини тан олди.



