Алонсо: "Чемпионлик ҳақида ўйлашига ҳали эрта"
09 ноя 2022 16:03
Янгиликлар
Алонсо: "Чемпионлик ҳақида ўйлашига ҳали эрта"
Каталониянинг "Барселона" клуби қанот ҳимоячиси Маркос Алонсо Испания Ла Лигасининг 14-турида "Осасуна" устидан қозонилган ғалабадан сўнг ОАВга интервью берди.
"Кўк-анорранглилар" ўн киши бўлиб 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.
"Чемпионлик? "Барселона" бу ҳақда ўйлашига ҳали эрта. Ушбу мақсадга эришишимизга ёрдам берадиган муҳим 3 очкони қўлга киритдик холос. Биз янада кучлироқ бўлиб қайтишимиз учун бироз дам олишимиз керак", – деди ҳимоячи.
Ўтказилган 14 турдан кейин "Барселона" 37 очко тўплади ва Ла Лига турнир жадвалида энг яқин таъқибчисидан 5 очкога олдинда бориб, пешқадамлик қилмоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Фикрлар