Аллегри: "Роналду бир ўйинни ўтказиб юборади"

Mirjalol Normatov
16 дек 2018
"Ювентус" бош мураббийи Массимилиано Аллегри ҳужумчи Криштиану Роналду дам олишини истамоқда.

"Роналду - фантастик профессионал, у ҳар доим кичик деталларгача эътибор беради. Бироқ мен уни яқинлашиб келаётган "Рома", "Аталанта" ёки "Сампдория"га қарши ўйинлардан бирини ўтказиб юбориши борасида огоҳлантирдим. Биз кучни тўғри сарфлашимиз керак", - деди Аллегри.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Football Italia