

"Ювентус" бош мураббийи Массимилиано Аллегри Погбанинг трансфери ҳақидаги саволга жавоб берди.
"Ҳозир бу мавзу ҳақида гапирдан фойда йўқ. Поль МЮ учун ўйнашмоқда. У кейинги мавсумда нима қилишини мен билмайман. Погбанинг биз билан яхши алоқалари бор, буни яширмайман. Аммо ҳозир янги келишувлар ҳақида гапиришнинг мавриди эмас", -дейди Массимилиано Аллегри.
Эслатиб ўтамиз, Поль Погба ушбу мавсум АПЛда 11 ўйинда майдонга тушди.



