

"Буффон "Ювентус"да қолади, Погба ҳам биз билан деб умид қиламан. Мората? Унинг ўрнида "кекса синьора"ни тарк этмаган бўлардим. Ҳозир у Испания терма жамоаси билан банд ва у миллий жамоадан Туринга келади деб умид қиламан.
Мавсумни жуда ажойиб ўтказдик, футболчилар ўзини жуда яхши кўрсатишди. Жамоада кўплаб ўзгаришлар бўлди. "Ювентус" доимо ғалаба қозониши керак", - дейди Аллегри.



