Аллегри: "Футбол - шафқатсиз спорт тури"
29 окт 2023 14:55
Янгиликлар
Аллегри: "Футбол - шафқатсиз спорт тури"
"Футбол - шафқатсиз спорт тури. Ғалаба қозонишимиз учун 97 дақиқа керак бўлади. Шунда ҳам голни дарвоза тўсинидан қайтган тўпдан урдик.
Жамоа ғалабага лойиқ эди, барчамиз жуда тартибли бўлдик, бу ғалабанинг асосини ташкил қилди. Комбинацияларни хотиржамлик билан амалга оширдик ва ўйин тугашига бир дақиқа қолганида ғалаба голини урдик. Шенсни Миреттига тўпни оширди, кейин Гатти қанотдан дарвоза ёнига тўпни узатди, Милик боши билан зарба берди, Камбьязо гол урди. Йигитлар ҳатто сўнгги дақиқаларгача жанговарликни йўқотишмади, бу умумий ғалабадаги асосий омиллардан бири бўлди.
Кин захирага олинишига лойиқ эмасди. Бироқ футболчининг икки голи бекор қилиниб, ўзи сариқ карточка олганидан кейин бу унинг оқшоми эмаслигини тушундим ва алмаштирдим. Кин - жуда кучли ривожланишга эришган, жисмонан ва руҳан анчагина ўзгарган футболчилардан бири.
"Ювентус"да профессионаллардан иборат жамоа бор, улар ўз чегараларини яхши билишади ва энди улар бу сарҳадларни кўпайтиришга ҳаракат қилишяпти. Яна кўплаб футболчиларимиз ижарада, академия сўнгги 10 йилликда яхши ишламоқда.
Яна бир муҳим томони шундаки, оммавий ахборот воситалари ҳам балансни топиши керак. Улар бугун қаҳрамонлик қилган футболчини эртага лойга ботиришади", - деди Аллегри.
Фикрлар