Аллегри: "Агар Буффон рекорд ўрнатса, "Торино"га қарши баҳсни тўхтатишга тўғри келади"

Aslanov Jasurbek
12 мар 2016
"Ювентус" устози Массимилиано Аллегрининг сўзларига кўра, агар посбон Жанлуижи Буффон 4 дақиқа дарвозасини қуруқ сақлаб чемпионат рекордини янгиласа "Торино"га қарши А Сериянинг 30-тур учрашувини қарсаклар учун тўхтатишга тўғри келади.

"Жанлуижи бу рекордга муносиб деб ўйлайман. У Турин дербисида яна тўрт дақиқа туриб бериши керак. Учрашувнинг 4 дақиқасида ўйинни тўхтатиш керак, ўшанда Буффон учун қарсак чалишлари мумкин. Аммо бу дерби эканлигини ҳисобга олиш керак" - дейди Аллегри.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Football Italia