​Алькасер Бундеслига рекордини ўрнатди

“Боруссия Д” Германия Бундеслигасининг 16-турида “Фортунага” сафарда 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди.

Дортмунд клубининг ягона голига иккинчи бўлимда захирадан майдонда тушган Пако Алькасер муаллифлик қилди. Бу 25 ёшли ҳужумчининг Бундеслига ўйинларида захирадан майдонга тушиб урган 10-голи бўлди. Футболчи шу тариқа захирадан ўйинга қўшилиб гол уриш бўйича Бундеслига рекордини ўрнатди.

Маълумот учун, Пако ҳисобида жорий мавсум Бундеслигада урилган 12 та гол бор. У бунинг учун 11 та ўйинда майдонга тушган.


Манба: Gracenote Live