Алиссон: "Салоҳ "Олтин тўп"га муносиб. У барқарор ўйнамоқда ва рекордларни уриб ташлаяпти"

Aslanov Jasurbek
5 ноя 2021
"Ливерпуль" дарвозабони Алиссон жамоадоши Муҳаммад Салоҳнинг "Олтин тўп"га бўлган имкониятлари ҳақида гапирди.

"У бу совринга муносиб эканлигига бир неча сабаблар бор. Салоҳ фақатгина бу мавсумда яхши ўйнаётгани йўқ. Ўйлашимча, "Олтин тўп" учун ўтган мавсумлар ҳам таъсир қилади. Биламан, бошқа рақиблар ҳам жуда кучли.

Мисол учун, Левандовски. У охирги мавсумларда ақлга сиғмайдиган натижалар қайд этди. 

Салоҳ "Олтин тўп"га муносиб. У барқарор ўйнамоқда ва рекордларни уриб ташлаяпти", -дейди Алиссон.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: RMC Sport