Алиссон: "Барселона" устидан қозонилган ғалабани фарзандларим ва набираларимга айтиб бераман"
20 май 2019 19:40
Янгиликлар
Алиссон: "Барселона" устидан қозонилган ғалабани фарзандларим ва набираларимга айтиб бераман"
"Ливерпуль" дарвозабони Алиссон ЕЧЛ ярим финал жавоб ўйинидаги фантастик ўйинни эсга олди.
Мазкур учрашувда "Ливерпуль" каталонияликларни 4:0 ҳисобида ютиб супер камбэк кўрсатганидан хабарингиз бор.
"Бу албатта мен учун хотирада абадий қолади. Мен ушбу ҳикояни болаларим ва набираларимга айтиб бераман. Умид қиламанки, яратганнинг кўмаги билан ишимизни якунлай оламиз ва совринни қўлга киритамиз. Бу бизнинг мақсадимиз", - дея Алиссоннинг сўзларини келтирди УЕФА расмий сайти.
УЕФА Чемпионлар лигасининг финал учрашувида Англиянинг икки жамоаси кураш олиб боради. "Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" баҳси 1 июнь куни Мадриднинг "Ванда Метрополитано" стадионида ўтказилади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-23 Осиё Кубоги. Эрон билан дуранг ўйнадик. Гуруҳдан чиқиш масаласи охирги турга қолди
"Барселона" Испания Суперкубоги финалида "Реал"ни мағлуб этиб, бош совринни қўлга киритди
Бугун Испания Суперкубоги финали доирасида “Эл класико” бўлиб ўтади
Эронга қарши учрашувдан сўнг Равшан Ҳайдаров нималар деди?
Фикрлар