UZ

Сўнгги янгиликлар

16:49АПЛда апрель ойининг энг яхши футболчиси аниқланди  0 16:26Ўзбекистон Кубоги. 3-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  0 16:02Суперлига. 9-тур дисквалификациялари: ОКМК, "Пахтакор" ва "Навбаҳор" 1 нафардан йўқотишга эга   1 15:42Лени Йоро "Манчестер Юнайтед"га ўтганидан афсусда  5 15:13Малуда "Челси"га Осимхенни трансфер қилишни маслаҳат берди  0 14:44"Барселона" ярим ҳимоячисини сотишга тайёр  1 14:17"Барселона" "Челси" ҳимоячисини харид қилмоқчи  1 13:49Breaking! Хаби Алонсо "Реал" билан неча йиллик шартнома тузиши маълум  12 13:28Бу йил қайси клублар кучли учликда бўлади?  2 12:45Нега мураббийлар ёшларни кашф қилмайди?  1 12:13"Андижон" – мухлислар ташрифи бўйича етакчи!  19 11:45Тарихий рекорд: "Интер" "Барселона" билан ўйин чипталаридан 14,7 млн евро ишлаб олди  7 11:19"Барселона" "Интер" футболчисини сотиб олмоқчи  7 10:51Арсен Венгер “Арсенал“нинг финалга чиқа олмаганига фикр билдирди  1 10:20Дэвид Бекхэм Англия жамоасини ҳам сотиб олди  6

Алфред Схрёдер: "Пахтакор" ўз мамлакатидаги энг кучли жамоа" Янгиликлар

Алфред Схрёдер: "Пахтакор" ўз мамлакатидаги энг кучли жамоа"

Осиё чемпионлар лигасининг "А" гуруҳи 1-тур баҳси "Пахтакор"- "Ал-Айн" учрашувидан аввал меҳмонлар бош мураббийи Алфред Схрёдер матбуот анжуманида иштирок этди.

"Биринчи навбатда эътиборингиз учун раҳмат. Юртингизга биринчи маротаба ташриф буюрмоқдаман. Ушбу шаҳарда бўлиш ёқимли. "Пахтакор" кучли жамоа эканлигидан ҳабардормиз. Рақибимиз бой тарихга эга ва чемпионлар лигасида ҳам анча тажрибали жамоалардан бири. Биз рақибнинг сўнги бир нечта ўйинини назорат қилиб чиқдик. Менимча рақибимиз ўзининг мамлакатида энг кучлиси бўлса керак. Биз ўзимизнинг кучимизни билиб оламиз. Эртанги учрашувда ижобий натижа қайд этиб уйга қайтишни мақсад қилганмиз".


Лаба Коджо: "Чемпионлар лигасида ажойиб мусобақа. Эртага эса биз ушбу мусобақа ўз юришимизни бошлаймиз. Эртанги рақиб анча кучли ва шу сабаб биз эртага майдонда бор кучимизни ишга соламиз. Умид қиламизки эртага ҳеч бўлмаса бир очко қўлга киритамиз".



- Жароҳати сабаб Тошкентга келмаган футболчилар борми?
- Йўқ. Бизда барча футболчилар эртанги ўйинга тайёр.

- Гуруҳда "Пахтакор"ни "Ал-Айн" учун энг кучли рақиб деб ҳисоблайсизми?
- Йўқ, Осиё чемпионлар лигасида барча кучли. Гуруҳимиздаги уч жамоа қарши учрашувларда ғалаба қозонишимиз аниқ эмас. Эртанги рақибимиз "Пахтакор" ўз лигасидаги энг кучли жамоа деб айта оламан.



- Мураббийлик фаолиятингиз давомида "Барселона" ва "Аякс" клубларида ишлагансиз. Европа чемпионлар лигаси ва Осиё чемпионлар лигаси ўртасида қандайдир фарқ сездингизми?
- Тўғриси йўқ. Мен икки мусобақани солиштиришни истамайман. Лекин бир нарсани айта оламанки Осиё чемпионлар лигасида ҳам барча инфратузилма ажойиб даражада. Эртанги учрашувда футбол ўйнашни истайдиган жамоалар иштирок этади ва ўйин қизиқ бўлиши аниқ.

- Жамоангиз сафида 10та легионер бор, бироқ эртага сиз бор йўғи 5+1 лимитидан фойдалана оласиз? Тошкентга нечта легионерни олиб келдингиз?
- Ҳа, биз ушбу қоидадан хабардормиз. Бизга ёрдам бера оладиган барча футболчиларни Тошкентга олиб келганмиз ва эртага уларни билиб оласизлар.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика