

Алексиснинг она шаҳри ҳисобланмиш Токопильяда бир неча кун олдин сув тошқини содир бўлган эди. Футболчи ушбу воқеадан жабр кўганларга ёрдам бериш учун учта юк машинасида сув, озиқ-овқат ва кийим кечак юборди. Айни дамда ушбу ёрдам юк машинасидаги озиқ-овқат ва бошқа нарсалар жабрланганларга етказилмоқда.




