Алексис Санчес "Ливерпуль"га қарши баҳсда майдонга тушадими?
24 авг 2017 16:09
Янгиликлар
Алексис Санчес "Ливерпуль"га қарши баҳсда майдонга тушадими?
"Арсенал" бош мураббийи Арсен Венгернинг таъкидлашича, "Ливерпуль"га қарши 27 август куни "Энфилд"да бўлиб ўтадиган АПЛнинг 3-тур баҳсида "тўпчилар" ҳужумчиси Алексис Санчес майдонга тушишга тайёр.
Санчес бетоблиги туфайли икки ҳафта майдонга туша олмади. Олдинроқ, ОАВда Алексис ПСЖга ўтиши мумкинлиги эълон қилинганди. Футболчи ва "Арсенал" ўртасидаги шартнома 2018 йилнинг ёзида якунига етади ва агар Лондон клуби уни узайтира олмаса, чилилик клубни эркин агент сифатида тарк этади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр
Фикрлар