UZ

Сўнгги янгиликлар

01:45"Сабаҳ" ва Умарали Раҳмоналиев Европа лигаси саралашида муваффақиятсизликка учради  2 01:22"Галатасарой" Осимхенни сотиб олишга яқин турибди  1 00:54Кристиан Вьери: "Челси" АПЛ ғолиби бўлади"  2 00:31Шайхлар Винисиусни "нишонга олди" ва рекорд сумма тўлашга тайёр  7 00:13"Интер"нинг Лукман учун таклифи "Аталанта"га маъқул келмади  0 23:43"Бунёдкор" назорат ўйинида "Абдиш Ата" билан дуранг қайд этди  0 23:15"Истанбул Башакшеҳир" назорат ўйинида ғалаба қозонди, Элдор Шомуродовдан ассист  3 22:47"Сурхон" Дмитрий Плетнёвнинг кетганини эълон қилди  4 22:24"Манчестер Сити" рекорд трансферни эълон қилди  6 22:04"Реал"да зиддият: Перес ва Алонсо ўртасидаги илк қарама-қаршиликлар юзага чиқди   9 21:26Консейсаунинг "Ювентус"даги келажаги аниқ бўлди  2 21:05"Реал" Алабадан қутулмоқчи  2 20:53"Айнтрахт" Экитикени "Ливерпуль" таклиф қилган суммага сотмади  3 20:40Пол Мерсон Мадуэкенинг "Арсенал"га ўтишини бемаънилик деб баҳолади  1 20:13Ироқлик футболчи мухлислар билан хайрлашди ва Тошкент томон йўлга чиқди  3

Алексей Евстафеев: «Бизга кучли ҳаяжон халал берди» Янгиликлар

Алексей Евстафеев: «Бизга кучли ҳаяжон халал берди»

Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Алексей Евстафеев Туркманистонга қарши саралашнинг илк ўйинида шогирдлари ҳаяжондан қутила олмаганликларини таъкидлади.
Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси 6 октябрь куни Осиё чемпионати-2014 саралашидаги илк учрашувини ўтказди. Қатар пойтахти Доҳа шаҳридаги «Ал-Араби» стадионида бўлиб ўтган Туркманистон ёшлар терма жамоасига қарши 2-тур учрашувида Евстафеев шогирлари 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Учрашувдаги ягона гол 77-дақиқада ҳужумчи Андрей Сидоров ҳисобига ёзилди.

«Ўйинимиз ҳақида тўхталадиган бўлсам, футболчиларимиз бутун ўйин давомида кучли ҳаяжон остида тўп суришди, улар ўйин давомида ушбу ҳаяжондан қутула олишмади. Айнан шу нарса бугун тўлақонли ўйин кўрсатишимизга халал берди», - деди Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи.

Туркманистонлик футболчилар ўйин давомида нисбатан қўпол ўйин кўрсатишди. Уларнинг ҳаракатларидан баъзи ҳолатларда ўзбекистонлик футболчилар жиддий жабр ҳам кўришди. Учрашув якунланиши арафасида эса навбатдаги қоидабузарлик учун Туркманистон ёшлари майдонда бир киши кам бўлиб қолди.

«Бундан ташқари, ўйин давомида икки нафар ҳимоячимизни мажбуран алмаштиришимизга тўғри келди. Ушбу ҳолат ҳам Туркманистонга қарши ўйинда жамоамизнинг ўз ўйинини кўрсатишига қайсидир маънода йўл қўймади», - деди Алексей Евстафеев.

Учрашув давомида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ташаббусни ўз қўлида сақлаб турди, кўплаб хавфли вазиятларни юзага келтирди. Бироқ Миржамол Қосимов, Азизбек Мамазоитов, Бобур Давлатов ва бошқаларга омад кулиб боқмаган бўлса, ҳужумчилар – Элдор Шомуродов ва Аслиддин Абдиев кўплаб қулай вазиятлардан фойдалана олишмади.

«Мен Туркманистон ёшлар терма жамоасининг хатолари ҳақида тўхталмаган бўлардим. Биз ўйин давомида гол уриш учун кўплаб қулай вазиятларни юзага келтирдик, бироқ улардан фойдалана олмадик – мана бу бизнинг хатоимиз бўлди», - ўзбекистонликлар устози.

«Туркманистон ёшлар терма жамоаси менга чарчагандек эмас, аксинча, Қатардаги шароит, об-ҳаво ва майдонга бизга нисбатан яхшироқ ва кўпроқ мослашгандек кўринди. Биз энди биринчи ўйинни ўтказдик, туркманлар эса бунгача бир марта ўйнаб, ғалаба қозониб бўлишганди. Умуман, биринчи турда Ўзбекистоннинг дам олгани, қайсидир маънода, фойдамизга ишлади. Биз рақибларимизнинг кучли ва кучсиз томонлари ҳақида тасаввурга эга бўлдик ва шундан келиб чиқиб ўз ўйинимизни ташкил этдик», - дея қўшимча қилди Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Алексей Евстафеев.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси саралаш босқичидаги навбатдаги ўйинни 8 октябрь, сешанба куни Ҳиндистон ёшларига қарши ўтказади. Ўйин Тошкент вақти билан 18:30да бошланади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика