Александр Хомяков: "Йигитлар характер кўрсата олишди"
30 мар 2024 23:10
Янгиликлар
Александр Хомяков: "Йигитлар характер кўрсата олишди"
"Қизиқарли ўйин гувоҳига айландик. Барчаси жуда ажойиб ўтди. Стадиондаги муҳит, мухлислар, ёрқин футбол, умуман менда буларнинг барчаси яхши таасурот қолдирди. Йигитларга ўйин учун рахмат айтаман, улар характер кўрсата олишди.
"Насаф" кучли жамоа, халқаро майдон тажрибасига эга. Бугунги ўйинда ҳар икки жамоа ҳам маҳоратли футбол кўрсатиб беришди. Айтиш жоиз, бугун биз ҳам яхши ўйнадик, рақиб жамоа ҳам.

Биринчи бўлимнинг дастлабки 15 дақиқасида меҳмонлар яхши ўйин намойиш этишди. Кейинроқ биз ҳам ўз ўйинимизни топиб олдик. "Насаф"нинг қарши ҳужуми гол билан якунланди, шундан сўнг йигитлар характер кўрсатиб, ҳисобни тенглаштиришди. Ўйиннинг охиригача интирига сақланиб қолди. Бугун жамоамиз дарвозабони ҳам голли вазиятларни бартараф эта олди, зарбаларни қайтарди.
Згурский ҳали ёш футболчи. Шундай бўлса ҳам унинг майдонда бажарадиган катта кўламли вазифаси бор. Бугун у "Насаф" ҳимоячиларига яхши босим уюштирди. Таркибимизда ёш футболчилар бор, улар ўйинлар давомида тажриба тўплаб боришади. Умумий айтадиган бўлсам кўрсатган ўйинимиздан қониқиш ҳосил қилдим.
Кубокда кучли жамоаларга қарши ўйнаймиз? Бу яхши албатта. Кучли рақиб билан ўйнасак, тажрибамиз ортади ва ўйин сифати янада кучаяди" - деди андижонликлар устози.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Фикрлар