Александр Хомяков: "Қўлга киритилган ҳар бир очко қадрли, натижадан қониқдим"
28 июл 2023 23:41
Янгиликлар
Александр Хомяков: "Қўлга киритилган ҳар бир очко қадрли, натижадан қониқдим"
Ўйин ҳақида
- Биринчи навбатда Андижонга катта футбол қайтгани билан барчани табриклайман. Бугун мухлислар байрамона муҳит ташкил этиб беришди. Стадиондаги атмосфера ҳам ажойиб тарзда эди.
Ўйинга келсак, биз мана шунақа байрамона оқшомда мухлисларга ғалаба тортиқ этиш учун астойдил интилдик. Ўзингиз кўрдингиз, йигитлар майдоннинг ҳар бир қисмида жиддий кураш олиб боришди. Интрига ўйиннинг сўнги сонияларигача сақланиб турди. Бугун чиройли футбол кўрмадик, курашларга бой ва асабий руҳда ўтган учрашув бўлди.
Натижадан албатта қониқдим. Дуранг адолатли бўлди. Қўлга киритилган ҳар бир очко алоҳида қадрли. Биз бугун Чемпионлар лигасида ўйнайдиган кучли жамоага қарши майдонга чиққандик, дуранг натижа ёмон эмас, мураббий сифатида қониқиш ҳосил қилдим. Боиси, биз анча вақт давомида бир киши кам бўлиб ўйнадик.
- Стадион бугунги ўйинга тайёр экани ҳақида маълумот берилганди. "Насаф" бош мураббийи майдон холати бўйича эътироз билдирди. Бу холатга сизнинг муносабатингиз қандай?
- "Андижон"нинг жуда кўплаб мухлислари бор, уларга катта футбол керак. Клуб раҳбарияти буни тушунган холда ҳаракат қилди. Майдон майсалари бўйича мутахассислар бор, улар қачон футбол ўйнаш мумкинлиги ёки мумкин эмаслигини яхши билишади.
Қайтараман, бугунги ўйин бироз асабий кайфиятда ўтди. Бир учрашувда 2 та қизил карточка кўрсатилгани ҳам юқоридаги фикримни тасдиқлаб турибди.
Фикрлар