Александр Хомяков: "Келинглар, саволларни қисқа қиламиз ва байрам нишонлаймиз"
25 сен 23:12
Янгиликлар


Александр Хомяков: "Келинглар, саволларни қисқа қиламиз ва байрам нишонлаймиз"
- Ўйин ҳақида фикрингиз?
- Келинглар, саволларни қисқа қиламиз ва байрам нишонлаймиз. Бу ғалаба аввало жамоаники. Чунки мен яқинда келдим ва "Бухоро" мен келгунимга қадар катта йўлни босиб ўтганди. Аввалига гуруҳдан чиқди, кейин чорак финалдан ўтди. Бугунги баҳсда ҳам максимум кучни бердик. Мен қўлга киритилган ғалаба ва Кубок финалига чиққанимиз учун жамоадаги барчага раҳмат айтаман. "Бухоро" менга иккинчи бор финалда ўйнаш имконини берди ва бундан жуда хурсандман. Оғир учрашувни ўтказдик. Қўшимча таймларда ўйнадик, лекин таслим бўлмадик.
- Бугун захирадан тушган ёш футболчи Нодирбек Аҳмаджонов супергол уриб жамоани финалга олиб чиқди.
- Қўлга киритилган муҳим ғалабада барчанинг ҳиссаси бор. Биз учрашув қайдномасига кимларни киритган бўлсак, ҳамма ёрдам берди. Мен учун асосий таркибда тушган ўйинчи билан захирадан қўшилган футболчи бир хил. Ҳаммага имкон берамиз. Ким гол уришининг фарқи йўқ, асосий ғалаба. Албатта, Нодиржон учун хурсандман. У чиндан ҳам жуда чиройли тўп киритди. Ўйинга тезда киришиб кетди, ўзига ишонч билан зарба берди. Ҳаммага раҳмат, энди байрам қиламиз.
Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар
ooo