UZ

Сўнгги янгиликлар

19:05ЛаЛига. "Барселона" - "Реал" 0:0 (матнли трансляция)  31 19:00Суперлига. "Машъал" – "Қизилқум" (матнли трансляция)  0 18:46"Барса"га Гримальдо ва Бастони қизиқми?  0 18:13"Капаз" — "Сумқайит". Таркиблар маълум  0 18:08РПЛ. "Акрон" бешта гол урилган ўйинда "Ахмат"ни мағлуб этди, Эсанов эса...  2 18:00АПЛ. "Ньюкасл" ўз уйида "Челси"ни ишончли ҳисобда мағлуб этиб, учинчи ўринга чиқиб олди, "аристократлар" биринчи бўлимда ўн киши бўлиб қолишди  8 17:40"Байер" — "Боруссия Дортмунд". Таркиблар маълум  0 17:28"Машъал" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  1 17:19Суперлига. "Навбаҳор" - "Хоразм" (матнли трансляция)  12 17:11"Тоттенхэм", "Ноттингем Форест" ва МЮ иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  0 17:05"Сивасспор" — "Бодрумспор". Таркиблар маълум  0 16:30"Реал" янги дарвозабон сотиб олмоқчи. Номзодлар маълум  9 15:58Куртуа "Реал" билан шартномасини узайтиришга яқин  1 15:31Бруну Фернандешнинг вакиллари Саудия Арабистони клуби билан музокараларни бошлади  3 15:00"Пахтакор" футболчилари Эл Классикода қандай ҳисоб қайд этилишини тахмин қилди, Сергеевдан антиқа жавоб  14

Александр Хомяков: "Бу йил учун "Андижон"га "4" баҳо қўяман" Янгиликлар

Александр Хомяков: "Бу йил учун "Андижон"га "4" баҳо қўяман"

Coca-Cola Суперлиганинг 26-туридан ўрин олган "Андижон" - "Бухоро" (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Александр Хомяков матбуот анжуманида иштирок этди.


Ўйин ҳақида

- Йигитлар ҳаракат қилишди, вазиятимиздан фойдаландик ва гол урдик. Ғалабага сабаб бўлган фактор биз учун ишонч эди. Мавсум якунига етди, қаердадир омадли бўлдик, яна бошқа жойларда шу фактор бизга панд берди. Қўллаб-қувватлаган мухлислардан миннатдормиз. Бизнинг мухлислар қандай кучга эга эканини барча яхши билади. Жамоада ишлаган ҳар бир ходим ва мутахассисларга ҳам раҳмат айтаман.

- Сиз жамоанинг мавсумни еттинчи поғонада тугатганидан қониқиш ҳосил қилдингизми?

- Натижаларимиздан қайсидир маънода кўнглим тўлди. Ўзимизга баҳо бера олмаймиз, бу хулосани ташқаридан кўрган киши бериши мумкин. Ўзимга қолса мавсум учун "4" баҳо қўярдим, хатоларимиз бўлди. Лекин ёмон мавсум ўтказмадик деб ўйлайман. Навбатдаги мавсумга янада кучлироқ тайёргарлик кўрамиз.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика