UZ

Сўнгги янгиликлар

21:58АПЛ. "Ноттингем Форест" "Ливерпул"ни тор-мор этди, "Фулхэм" "Сандерленд"дан устун келди ва бошқа натижалар  17 21:46Жамшид Искандеров: "Бир ҳафтада иккита кубок кўтариш ёқимли"  5 21:31Бундеслига. "Бавария" 2 та гол ўтказиб, 6 та гол урди, "Боруссия Д"да жанговар дуранг ва бошқа натижалар  0 21:24Виталий Левченко Ўзбекистон чемпиони бўлган тўққизинчи хорижлик мураббий бўлди  5 20:51Манба: "Нефтчи" футболчилари бугунги ғалаба учун 3 ҳисса мукофот пули, чемпионлик учун машина ва хонадонга эга бўлади  13 20:15Максим Шацкихнинг янги жамоаси маълум  15 19:36АПЛ. "Челси" меҳмонда ишончли ғалабага эришди   7 19:13Ла Лига. "Барселона" – "Атлетик": Ямаль, Левандовски ва Беренгер асосийда!  23 18:47"Истиқлол" — йил стадиони!  11 18:39Алишер Одилов: "Хато қилишга ҳаққимиз йўқ эди. Бугун бутун водий бирлашди"  11 18:20Илёс Зейтуллаев: "Бешинчи ўринни олиш учун узоқ йўлни босиб ўтдик"  2 18:15Суперлига-2025. "Нефтчи" олти карра Ўзбекистон чемпиони  247 18:00"Сўғдиёна" – "Бунёдкор" учрашувидан кейинги матбуот анжуманида Иван Бошкович фақат битта фикр билдирди  3 17:35Камбэк яқин: Погба бугун "Монако" сафида майдонга тушиши мумкин  2 17:01Слот "Ливерпуль" қишда трансферларга қўл уриши ҳақидаги саволга жавоб берди  3

Александр Хомяков: "Беш ҳимоячи билан ўйнаш? Хоҳласам, олти ёки етти ҳимоячини майдонга туширишим мумкин" Янгиликлар

Александр Хомяков: "Беш ҳимоячи билан ўйнаш? Хоҳласам, олти ёки етти ҳимоячини майдонга туширишим мумкин"

Ўзбекистон Кубогининг 2-тури доирасида "Навбаҳор" майдонидаги мағлубиятдан сўнг "Андижон" бош мураббийи Александр Хомяков ўз фикрларини билдирди.


- Ушбу мағлубият учун реванш олган бўлардим. Аммо "Навбаҳор" ўз кучи, даражасида ўйнади ва ташаббусга эга бўлди, яхши вазиятлар яратди. Биз эса жиддий имкониятларга эга бўлмадик. Шу сабабли "Навбаҳор" адолатли ғалаба қозонди, деб ҳисоблайман ва уларни табриклайман.

- Ижтимоий тармоқларда "Андижон" клубининг молиявий ҳолати танг эканлиги борасида маълумотлар берилмоқда. Бу ҳақида нима дея оласиз?

- Бу борада гапира олмайман. Келинг, бу саволни очиқ қолдирамиз. Жамоа белгиланган режа асосида ўйинларга тайёрланмоқда. Яшаяпмиз, ҳаёт давом этади. Барчанинг ўз муаммоси бор. Келинг, ўйин бобида гаплашайлик. 

- Суперлиганинг сўнгги икки учрашувида "Андижон" сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб юбормоқда. Шу паллада 5 ҳимоячи билан ўйнаб, натижани ушлаб қолиш мумкинмиди?

- Олти ёки етти ҳимоячи билан ўйнаса ҳам бўларди. Бундай ўйнашдан маъно нима? Масалан, бир ўйинда 10 ҳимоячи билан ўйнасак ҳам бўларди. Гап бунда эмас. Савол бироз нотўғри. Бундай паллада Сиз ўйиннинг боришини, голлар қандай урилганини ҳисобга олишингиз керак. Масалан, бугун беш ҳимоячи билан ўйнашдан маъно бўлмасди. Баъзида ҳолат ярим ҳимоячиларнинг ҳимояга ёрдам беришини тақозо қилади. Ўтган ўйинда биз сўнгги бурчак зарбасида ҳаводаги курашда мағлуб бўлмаганимизда эди. Шу сабабли саволни нотўғри деб ҳисоблайман. Керак бўлса олти ҳимоячи билан ҳам ўйнатаман. Шунчаки бу ердаги ньюанслар бошқачароқ. 

Жисмоний ҳолат бўйича ютқазмадик, ҳимояга ётиб олмадик. Шунчаки қаердадир эътиборни йўқотяпмиз. Қаердадир маҳорат етишмаяпти. Тўғри, чемпионатнинг сўнгги икки ўйинида 80-дақиқадан кейин гол ўтказиб юборяпмиз. Аммо бунга ҳали ўзим ҳам жавоб топганим йўқ.

- Чемпионатдаги "Навбаҳор"нинг Кубокдаги "Навбаҳор" билан фарқи нимада?

- Фарқ доимо бор. Умуман олганда, "Навбаҳор" билан ўйнаш доим қийин бўлган. Биз ҳам ҳаракат қиляпмиз, ўсиш жараёнидамиз. Агарда ўтган ўйинда "Навбаҳор" тотал устунликка эга бўлган бўлса, биз асосий вақтимизни ҳимояда ўтказган бўлсак, бугун эса биз ўйинни назорат қилишни истадик, тўп билан хотиржамроқ бўлдик. Бугунги ўйин ҳолати менга кўпроқ ёқди. Шунда ҳам ҳужумда муаммоларимиз кўплигини билиб турибмиз. Вазиятларимиз кўп эмас, асосан стандартлардан кейин имкониятларга эга бўляпмиз. Ўтган ўйиндан ҳам, бугунги ўйиндан ҳам мамнунман. Ҳаракат қиляпмиз, бироқ тажриба етишмаяпти. 

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика