UZ

Сўнгги янгиликлар

13:39U-19 чемпионати. "Машъал" "Бунёдкор"ни мағлуб этиб, 3-ўринни қўлга киритди  0 13:21Ўруновнинг клубдоши: "Эрон бошқа жамоа, ука"  7 12:54Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Эрон асосий таркибида йўқотиш  0 12:37Эксперт фикри. Санжар Турсунов: "Шу руҳда давом этсак Миср ҳам, бошқа рақиблар ҳам қўрқинчили бўлмайди"  1 12:10Самуэле Инасио: "Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати мен учун мундиал олдидан тажриба бўлди"  2 11:50Ўзбекистонлик ҳакамлар Бразилия – Франция учрашувида ишлайди  4 11:20МЮ Харри Магуайр бўйича якуний қарорга келди  4 10:42Исроиллик футболчи 99 йилга футболдан четлатилди  9 10:15"Реал"нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин   3 09:47Футзал. Бугун 5-тур баҳсларига старт берилади  0 09:20"Оила футболдан муҳимроқ." Адвокат оилавий сабабларга кўра ҳал қилувчи ўйин олдидан Кюрасао терма жамоасини тарк этди  1 08:55Португалия ЖЧ йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди  62 08:28Англия терма жамоаси 71 йиллик рекордни такрорлади  8 08:00"Йўқ, йўқ. Биз Криштиану билан кучлироқмиз" Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роналдусиз терма жамоанинг ўйини ҳақида  31 07:27ЖЧ-2026 саралаши. Африка қитъасида финал учрашувида сенсация қайд этилди  4

Александр Стоймирович: "Жорий мавсумдаги дастлабки ғалабага эришдик" Янгиликлар

Александр Стоймирович: "Жорий мавсумдаги дастлабки ғалабага эришдик"

"Олимпик" ва "Локомотив" жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг "Локомотив" катта мураббийи Александр Стоймирович ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Ўйин ҳақида

- Жорий мавсумдаги биринчи ғалаба билан табриклайман. Ўйинга тўхталадиган бўлсак, секин асталик билан ўз ўйинимизни топиб бормоқдамиз. Футболчилар ҳам ўйин услубига кўникиб боришмоқда. Жамоа сардорисиз ўйнамоқдамиз ва Турсуновсиз ўйнаш осон эмас. "Пахтакор"га қарши кечадиган кейинги учрашувда Санжар қайтади. "Олимпик" жамоасига юқори баҳо берган бўлардим. "Олимпик" ўйинини тизимлаштирган жамоа.

- "Локомотив" жамоасига ҳужумчи етишмаётгандек? Жамоа фақатгина стандарт вазиятлар ва пенальтидан гол урмоқда?

- Ҳа, бизнинг жамоада "голеадор" ҳужумчи йўқ. Бироқ бизнинг ўйин услубимиз яққол ҳужумчи майдонда бўлишини талаб этмайди. Яратган вазиятларимизда ҳужумчилар эмас, бошқа позицияда ўйнайдиган футболчилар гол уриши мумкин. Биз кўп имкониятлар яратамиз, уларни голга айлантирсак бўлгани холос.

- Ҳужумчи масаласи ҳакида гапирдингиз, яққол ҳужумчисиз ўйнайдиган жамоалар кўп, аммо реализация бўйича муаммолар бор? Ушбу ҳолат ҳақидаги фикрингиз қандай?

- Ҳа, биз бир нечта яққол вазиятларни голга айлантира олмадик. Абдуллаев ўйин давомида кичик жароҳат олганди ва шу сабаб ўйин сўнгида уни захирага олдим. Мирзаевнинг вазиятида бироз концентрация етишмади. Ҳакимовни бели билан муаммолари бор ва шу сабаб Жасурни асосий таркибга қўймаяпман. Футболчиларимизнинг жисмоний ҳолати аъло даражада дея олмайман, афсуски.

- Жамоангиз дастлабки икки турда тўрт очко тўплашга эришди. Кейинги рақиблар эса жуда кучли. "Пахтакор" ўйиндаги камчиликларни кечирмайди. Кейинги рақиб учрашув ҳақидаги фикрингиз?

- "Пахтакор" энг кучли жамоа. Лекин "Локомотив" ўз ўйида ҳар доим ғалаба учун ўйнайди. Биз ўз услубимизда ўйнашда давом этамиз, кейинги учрашув ҳар доимгидек нормал тайёргарлик кўрамиз. Бугунги ғалаба футболчиларимизга қўшимча куч ва руҳий туртки беришига ишонаман. Ушбу ғалабадан сўнг ўйинимизни яхшилашда давом этамиз деган умиддаман.






Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика