

Хабарларга қараганда, "оқ-кўклар" Соболевнинг трансфери борасида келишувга эришишди.
Ҳужумчи тез орада "Динамо" билан шартнома имзолайди.
Футболчи жорий мавсум РПЛ доирасидаги 18та ўйинда майдонга тушиб, 10та гол уришга эришди.
Эслатиб ўтамиз, Соболев "Крилья Советов"дан ташқари "Динамо-2" (Барнаул), "Том" ва "Енисей" жамоалари шарафини ҳимоя қилган.



